$
12023.46 UZS
-42.76
₽
149.44 UZS
-0.3
€
13461.47 UZS
17.29
31° Кечаси 18°

Таълим тизимида умумий ва ягона имтиҳонлар жорий этилдими?

17:08 / 10.09.2025

“Кечадан буён шу ҳақда юзлаб саволлар келмоқда. Тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Ягона давлат имтиҳони ғояси ҳақиқатдан бор, дастлаб бу ҳақда 2020 йилда ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган эди. Айтмоқчиманки, бу кеча чиққан янгилик эмас, бир неча йилдан буён ўйлашмоқда.

Мазкур тизимни тахминан 2028 йилдан кейин жорий этилиши режалаштирилган(агар улгуришса). Яъни келаси йилдан бўлар экан, деб ваҳима қилиш шартмас.

Ягона давлат имтиҳони нима?

11-синф якунида топшириладиган давлат аттестацияси бошқа тизимлар билан бирлаштирилади;

Ўқувчилар мактабни битираётганда топширган имтиҳон натижаси университетларга кириш учун ҳам ўтади;

Мазкур синов ўз навбатида Миллий сертификат ўрнини ҳам босади.

Бундан нима мақсад кўзланган?

Абитуриентларни ортиқча оворагарчиликдан қутқариш(мактаб имтиҳони, сертификат ва алоҳида кириш тестлари ўрнига битта имтиҳон);

Фақат ёдлашга эмас, балки фикрлаш, эссе (иншо) ёзиш, матнни тушуниш, мантиқий фикрлаш каби кўникмаларга ҳам эътибор қаратиш. Чунки ҳозир кириш имтиҳонидаги ёпиқ тест шаклидаги(4 та вариантли) тестлар асосан хотирага йўналтирилган холос, фикрлашга эмас.

Тартиби қандай бўлади?

Имтиҳонлар Билимларни баҳолаш агентлигининг ҳудудлардаги махсус катта павилёнларида, компьютер орқали топширилади;

Ҳар бир мактаб битирувчилари график асосида навбатма-навбат имтиҳон топшириб чиқади. Шу битта имтиҳон натижаси университетларга кириш учун ҳам ўтади;

Бу ҳали тахминий тартибларга таклифлар холос, аниқ қарор ёки расмий ҳужжат йўқ. Тартиби тасдиқлангандан кейин, аниқроқ ва батафсилроқ нимадир айтиш мумкин.

Хулоса: бу ўзгаришлар яқин йилларда бўлади дегани эмас. Тизимдан мақсад — оворагарчиликка барҳам бериб, ёшларни шаблондан чиқариб, уларда мустақил фикрлаш кўникмасини ривожлантириш” - деб ёзади Хушнуд Худойбердиев.



														
														“Заковат-Гамбит” шахмат турнири ғолиблари тақдирланди

“Заковат-Гамбит” шахмат турнири ғолиблари тақдирланди

Мамлакатнинг интеллектуал салоҳияти нафақат истеъдод эгаларининг ютуқлари, балки ҳар бир инсоннинг қобилиятини юзага чиқариш…
14:29 / 31.10.2026

														
														Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди

Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Анқарада Туркий давлатлар ташкилоти Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғи…
09:32 / 31.10.2026

														
														Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google’нинг ривожланаётган бозорлар бўйича давлат сиёсати вице-президенти Дорон Авни Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя…
09:27 / 31.10.2026

														
														Сурхондарёда ишга олиш учун 4,5 млн сўм пора олган директор 2 йилга қамалди

Сурхондарёда ишга олиш учун 4,5 млн сўм пора олган директор 2 йилга қамалди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида математика ўқитувчисини ишга қабул қилиш ва унга дарс соатлари ажратиш эвазига 4,5 млн…
23:17 / 30.10.2026

														
														Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали бўлими бошлиғи ва устаси ушланди

Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали бўлими бошлиғи ва устаси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий эле…
22:50 / 30.10.2026

														
														31 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

31 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:44 / 30.10.2026

														
														Тошкент шаҳрида яширин пиво ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Тошкент шаҳрида яширин пиво ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкор…
12:11 / 30.10.2026

														
														Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Бугун, 29 октябрь куни дунё рейтингида 66-ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова Япониянинг Токио шаҳ…
12:01 / 30.10.2026

														
														Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани айтилди

Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани айтилди

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи 8-синф ўқувчи қизини синфдошлари олдида калтаклаг…
10:58 / 30.10.2026

														
														В “Заковат-Гамбит” турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

В “Заковат-Гамбит” турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

Пойтахтимизда рекорд даражадаги 5831 нафар шахматчини ўзида жамлаган V «Заковат-Гамбит» турнирининг ҳал қилувчи финал ўйинла…
09:57 / 30.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд расмийлари Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз кириш тартибини жорий этишни таклиф қил…
11:03 / 28.10.2026
Сурхондарёда ишга олиш учун 4,5 млн сўм пора олган директор 2 йилга қамалди

Сурхондарёда ишга олиш учун 4,5 млн сўм пора олган директор 2 йилга қамалди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида математика ўқитувчисини ишга қабул қилиш ва унга дарс соатлари ажратиш эвазига 4,5 млн…
23:17 / 30.10.2026
ССВ Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

ССВ Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

Қўлбола ва тегишли стандартларга жавоб бермайдиган иситиш жиҳозларидан фойдаланиш — ҳаёт учун хавфли. Куз-қиш мавсумида ис г…
16:25 / 29.10.2026
“Хоразм сув таъминоти” юридик инспектори 6 млн сўм олаётганда ушланди

“Хоразм сув таъминоти” юридик инспектори 6 млн сўм олаётганда ушланди

“Хоразм сув таъминоти” АЖ юридик инспектори фуқаронинг савдо шохобчасини ичимлик суви тармоғига улаш учун техник шартларни р…
14:55 / 28.10.2026
28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:52 / 27.10.2026
Ўзбекистонда бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати +13…+23 дара…
17:23 / 28.10.2026
Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google’нинг ривожланаётган бозорлар бўйича давлат сиёсати вице-президенти Дорон Авни Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя…
09:27 / 31.10.2026
Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий тузилмани ўзгартиришнинг иккинчи босқичи бошланмоқда. Режага кўра, мамлакатдаги 7 та вилоят в…
08:28 / 28.10.2026
Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Бу ҳақда, Президент Администрацияси раҳабри ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди. Хўш, бу тизимлар фойдаланувч…
14:54 / 27.10.2026
“Док-1 Макс” иши бўйича жабрланган оилаларга 80 миллиард сўм компенсация тўланди

“Док-1 Макс” иши бўйича жабрланган оилаларга 80 миллиард сўм компенсация тўланди

“Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситалари истеъмоли оқибатида жабрланган оилаларга жами 80 миллиард сўм компенсация тўланди…
14:10 / 28.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!