“Толибон” Покистон Афғонистонга нисбатан тажовуз қилса, бунинг оқибати ёмон бўлиши ҳақида огоҳлантирди.
Бу ҳақда “Толибон” муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий Ҳиндистонга расмий ташрифи чоғида маълум қилди.
Муттақийнинг айтишича, икки давлат чегарасида тўқнашувлар қайд этилган. У бу ҳаракатни Покистон томонидан амалга оширилган “нотўғри қадам” деб баҳолаб, “муаммоларни бундай йўл билан ҳал қилиб бўлмаслигини” таъкидлаган.
“Афғонистон 40 йиллик урушлардан сўнг тинчлик ва тараққиётга эришди. Ҳеч ким бунга қарши бўлмаслиги керак. Биз Ҳиндистон ва Покистон билан яхши муносабатларни истаймиз, лекин бу бир томонлама бўла олмайди. Афғон халқининг жасоратини синаб кўриш керак эмас. Ким бунга уринишни истаса, СССРдан, АҚШдан ва НАТОдан сўрасин, улар Афғонистон билан ўйин ўйнашнинг оқибати қандай бўлишини яхши билади”, — дея таъкидлади Муттақий.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!