$
11839.59 UZS
6.22
140.42 UZS
0.63
13569.35 UZS
-8.26
31° Кечаси 18°

Тошкентда “Табиат билан уйғунликда” тадбири ўтказилади

15:58 / 23.06.2023

24 июнь куни Тошкент ботаника боғида "Ёшлар куни" муносабати билан "Табиат билан уйғунликда" шиори остида тадбир бўлиб ўтади.

Тадбир давомида Муҳаммад ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактабининг EcoUnion жамоаси вакиллари томонидан қоғозни қайта ишлаш, иккиламчи материаллардан тўқиш, акрил краскаларда шоппер устида расм чизиш каби машғулотлар ўтказилади.

Шунингдек, тадбирда ёш олимлар томонидан ишлаб чиқилган экологик инновацион лойиҳалар кўргазмаси тақдим этилади. Қолаверса, экоблогерлар, экофаоллар, ёшлар вакиллари иштирокида мастер-класслар, ёшларда ҳайвонларга меҳр уйғотишга қаратилган чиқишлар ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида самарали фаолият олиб бораётган ёшларни тақдирлаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари ўртасида экологияга оид савол-жавоблар викторинаси ҳам ўтказилади ва ғолиблар тақдирланади.

Тадбирни ўтказишдан мақсад ёшларда табиатга меҳр уйғотиш, уларда экологик маданиятни юксалтириш ҳамда интеллектуал, ижодий салоҳиятини камол топтиришдир.

Дастур соат 10:00 да бошланади. Тадбирнинг асосий қисми ва кўргазма эса соат 16:00 да бошланади.


Бу ҳам қизиқ

Китоб ўқиганларга пул тўланади

Китоб ўқиганларга пул тўланади

Сингапур ҳукумати аҳолини ижтимоий тармоқларда узоқ вақт ўтказишдан қайтариш ва китоб ўқишга рағбатлантириш мақсадида янги д…
09:31 / 18.09.2026
Хитойда мамлакатга кириш ва чиқиш қоидалари кучайтирилди

Хитойда мамлакатга кириш ва чиқиш қоидалари кучайтирилди

Хитойда фуқароларнинг мамлакатдан чиқиши ҳамда хорижликларнинг мамлакатга кириши бўйича янги чекловлар жорий этилди. Тегишли…
14:26 / 16.09.2026
Саида Мирзиёева “Ўзбекфильм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева “Ўзбекфильм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди

“Ўзбекфильм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишдим. “Ўзбекфильм” шунчаки киностудия эмас, балк…
09:11 / 18.09.2026
Қирғизистонда президентлик сайловлари санаси ўзгартирилди

Қирғизистонда президентлик сайловлари санаси ўзгартирилди

Қирғизистонда президентлик сайловларини ўтказиш санаси ўзгартирилди. Жогорку Кенеш регламентига киритилган тузатишга кўра, а…
09:38 / 18.09.2026
Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда сунъий интеллектдан фойдаланувчи янги кучларни ташкил этиш режасини маълум қилди.
12:23 / 20.09.2026
Қорақалпоғистонда қатор йирик лойиҳаларга старт берилди

Қорақалпоғистонда қатор йирик лойиҳаларга старт берилди

Қорақалпоғистонга ташриф доирасида Президент билан биргаликда ҳудуддаги қатор ижтимоий ва иқтисодий обектлар кўздан кечирилд…
12:28 / 19.09.2026
Саида Мирзиёева Янги Тошкентдаги қурилиш жараёни билан танишди

Саида Мирзиёева Янги Тошкентдаги қурилиш жараёни билан танишди

Шаҳар кўз ўнгимизда шиддат билан қад ростламоқда ва ривожланмоқда. Ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан бошланган мазкур б…
16:09 / 17.09.2026
Россияда 12 та машина билан тўқнашиб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Россияда 12 та машина билан тўқнашиб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Россиянинг Уфа шаҳрида 12 та автомобил иштирокидаги йирик ЙТҲга сабаб бўлган Ўзбекистон фуқароси 9 йил муддатга озодликдан м…
14:31 / 18.09.2026
Истанбулда қийин вазиятга тушган она уч фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Истанбулда қийин вазиятга тушган она уч фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси кўмагида оғир вазиятга тушиб қолган аёл уч нафар фарзанди билан Туркиядан Ўзбек…
14:25 / 18.09.2026
"Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак" – Саида Мирзиёева

"Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак" – Саида Мирзиёева

Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак. Айниқса, иссиқ иқлимимиз шароитида дарахтлар, сув ҳавзалари ва соя-салқин жойлар аҳол…
13:10 / 17.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!