$
11973.48 UZS
38.11
₽
146.59 UZS
1.01
€
13436.64 UZS
4.57
31° Кечаси 18°

Тошкентда “Тез ёрдам” ходимлари яна калтакланди

16:06 / 17.10.2022

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Миробод туманида “Тез ёрдам” ходимлари калтакланганига доир хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, кеча 16 октябрь куни соат 18:50 атрофида Тошкент шаҳрининг Миробод тумани, Темирйўлчилар кўчаси, 1/5-уй олдига 30 ёшли номаълум эркак кишида “Қон кетиш (хушсиз)” сабаби билан йўловчи фуқаро томонидан тез тиббий ёрдам хизматига чақирув келиб тушган.

Шундан сўнг шифокор М.З. ва фелдшер З.Ж.дан таркиб топган 397-сонли “103” бригадаси чақирув манзилига саноқли дақиқалар ичида етиб борган.

“Тез ёрдам” ходимлари манзилга келганида, кўчада беморлиги айтилган 22 ёшли фуқаро М.А. ноадекват ҳолатда ён-атрофдаги кишиларга тажовуз қилаётгани маълум бўлган. “103” кўчма бригадаси унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатмоқчи бўлганда, муштумзўр фуқаро шифокорларга куч ишлатиб, ТТЁ автомашинасига ҳам жиддий зарар етказган.

Воқеа жиддий тус олаётганини кўрган тез тиббий ёрдам ходимлари дарҳол туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари етиб келгунига қадар фуқаро М.А. “103” бригадаси ҳайдовчиси И.Ҳ.ни калтаклаб, унга жароҳат етказган.

Оқибатда жиддий тан жароҳати олган тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчиси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бошқа бригада томонидан олиб борилган. Текширувлар натижасида у “Бош мия ёпиқ шикастланиши, бош мия чайқалиши, чап тизза соҳаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши” ташхиси билан нейрохирургия бўлимига ётқизилган.

Шунингдек, кўчма бригада шифокори М.З. шифохонада амбулатор тартибда мутахассислар кўригидан ўтказилиб, унга “Қорин соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши” ташхиси қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолатни ўз назоратига олган. Шунингдек, вазирлик ушбу вазиятга қонун доирасида ҳуқуқий баҳо берилиши учун барча зарур чоралар кўрилишини маълум қилган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Миробод туман ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда

5 ноябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифати яхшиланиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Экология ахборот хизма…
09:25 / 05.11.2026
Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди: рекорд натижага қандай эришилди?

Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди: рекорд натижага қандай эришилди?

2026 йилда Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштирилди. Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон ва фер…
17:11 / 05.11.2026
Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда тегишли лицензияга эга бўлмаган сайёҳлик фирмаси ходими тўрт кишини Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, 5 минг …
15:25 / 04.11.2026
Бухорода 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст

Бухорода 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст

Бухоро вилоятида 99 минг нафар фуқаро меҳнат миграциясида. Хориждан қайтган 24 минг киши эса ҳозиргача иш топмаган. Вилоятда…
11:55 / 04.11.2026
Самарқандда ШҲТ Plus илк экспертлар мулоқоти бошланди

Самарқандда ШҲТ Plus илк экспертлар мулоқоти бошланди

Самарқанд шаҳрида Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ Plus биринчи экспертлар мулоқоти ўз ишини бошлади.
12:36 / 06.11.2026
Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди

Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди

2026 йилда Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштирилди. Бу мамлакат пахтачилиги тарихидаги реко…
15:53 / 05.11.2026
Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли жойларда сел хавфи мавжуд

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли жойларда сел хавфи мавжуд

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида куннинг и…
17:22 / 05.11.2026
Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига ажратилган газ ва кўмир маҳсулотларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб бериш устидан н…
14:32 / 06.11.2026
Бухорода 1,7 миллион аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Бухорода 1,7 миллион аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ош…
11:40 / 04.11.2026
Бухорода 300 миллион долларлик янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Бухорода 300 миллион долларлик янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Бухоро вилоятида халқаро стандартларга мос, қиймати 300 миллион доллар бўлган янги аэропорт қурилмоқда. Янги мажмуа бир вақт…
11:44 / 04.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!