$
11838.92 UZS
-64.23
₽
147.05 UZS
0.3
€
13248.94 UZS
-80.21
31° Кечаси 18°

Тошкентда “Халқ юраги” туркумидаги ҳужжатли филмлар танлови ғолиби аниқланди

14:26 / 10.09.2022

9 сентябр куни Адиблар хиёбонида “Халқ юраги” туркумидаги ҳужжатли филмлар ижодкорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

2020 йил 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Адиблар хиёбонининг очилиш маросимида Кинематография агентлигига мажмуада ҳайкаллари ўрнатилган атоқли ёзувчи ва шоирлар ҳақида ҳужжатли филмлар яратиш вазифаси юклатилган эди.

Бу йўналишда олиб борилган дастлабки ижод намунаси сифатида 2020 йилда ўзбек шоир ва ёзувчиларга бағишланган “Халқ юраги” ҳужжатли филми яратилди. Кинематография агентлиги томонидан ҳар бир ёдгорликка бириктирилган олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда 24 та “Халқ юраги” номли туркум ҳужжатли филмлар яратилди. Мазкур картиналар орасидан ҳакамлар ҳайъати режиссёр Хусан Рашидовнинг “Чўлпон. Қуш эсдалиги” кинолентаси энг муносиб деб топди.

Бугун “Халқ юраги” лойиҳасида филмларни суратга олган режиссёрлар тантанали равишда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Таниқли киноижодкорлар, ёзувчилар, санъат ва маданият арбобларидан иборат нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланган ғолиб бош соврин – Chevrolet Cobalt автомобили эгасига айланди.

“Чўлпон. Қуш эсдалиги” филми орқали мен мана шу мукофотга сазовор бўлдим. Албатта, муваффақиятга умид қилган эдик, чунки салкам 300 кишилик жамоа билан филм устида астойдил иш олиб бордик. Ёш киноижодкорларга, хусусан, ҳужжатли филм ижодкорларига берилаётган имкониятлар, бундай улкан рағбатлар учун муҳтарам Президентимиздан беҳад миннатдорман. Мен умумий ғалабамизда иштирок этган барчага - жамоамга, ота-онамга, устозларимга раҳмат айтмоқчи эдим. Ўзбек киноси тарихида бундай мотивасия ва рағбатлантириш биринчи марта деб ҳисоблайман”, — дейди танлов ғолиби, филм постановкачи режиссёри Хусан Рашидов.

Пойтахтдаги олий ўқув юртлари раҳбарларига “Халқ юраги” туркумидаги барча филмлар акс этган флеш-дисклар ва албомлар топширилган бўлса, режиссёрлар замонавий планшетлар билан тақдирланди.

“Янги Ўзбекистонда ҳужжатли филм йўналиши юксалиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва мамлакат ҳукумати томонидан мазкур соҳанинг қўллаб-қувватланаётганидан беҳад мамнунмиз. Ўзбекистон кинематографияси тарихида илк бор ҳужжатли филм ижодкорлари орасида йирик танлов ўтказилди. Биз пандемия даврида 24 та филм яратиш устида фидокорона меҳнат қилган ҳужжатли кино ижодкорларни муносиб рағбатлантиришга ҳаракат қилдик. Бош соврин – Chevrolet Cobalt автомобили ёш киноижодкорлар учун кучли мотивасия бўла олади”, — деди Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдуҳолиқов.


Бу ҳам қизиқ

Англиянинг машҳур клуби Тошкентда академия очиши мумкин.

Англиянинг машҳур клуби Тошкентда академия очиши мумкин.

Англиянинг “Фулҳем” футбол клуби Британия тажрибаси ва стандартлари асосида Янги Тошкентда футбол академиясини ташкил этиш и…
17:05 / 25.10.2026
20 минг долларни чегарадан яширинча олиб чиқаётганлар ушланди

20 минг долларни чегарадан яширинча олиб чиқаётганлар ушланди

Андижон вилоятида 20 минг АҚШ долларини хорижга ноқонуний олиб чиқишга уринган шахслар ушланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ха…
09:25 / 25.10.2026
Илон Маск АҚШдаги энг йирик сиёсий донорга айланди

Илон Маск АҚШдаги энг йирик сиёсий донорга айланди

Миллиардер Илон Маск АҚШда Республикачилар партиясини қўллаб-қувватлаш учун 446 миллион доллар ажратиб, мамлакатдаги энг йир…
09:57 / 26.10.2026
Беларус тожикистонлик мигрантларга 1 200 долларгача маош таклиф қилмоқда

Беларус тожикистонлик мигрантларга 1 200 долларгача маош таклиф қилмоқда

Беларус Тожикистон фуқароларига ойига 750 доллардан 1 200 долларгача маош билан ишлаш имкониятини таклиф қилмоқда. Бу ҳақда …
16:35 / 26.10.2026
Иситиш мавсумида газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича огоҳлантириш берилди

Иситиш мавсумида газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича огоҳлантириш берилди

Ҳаво ҳароратининг пасайиши ва иситиш мавсумининг бошланиши муносабати билан газ ускуналаридан хавфсиз фойдаланиш юзасидан фу…
09:31 / 26.10.2026
Тошкентда Оних уриб юборган 20 ёшли қиз вафот этди

Тошкентда Оних уриб юборган 20 ёшли қиз вафот этди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Оних русумли автомобил уриб юборган 20 ёшли қиз шифохонада вафот этди. Йўл-транспорт ҳодис…
11:34 / 26.10.2026
“Барса” ўз майдонида “Реал”га мағлуб бўлди

“Барса” ўз майдонида “Реал”га мағлуб бўлди

Тунда Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган “Эл-класико” баҳси бўлиб ўтди. “Барселона” ўз майдонида “Реал Мадрид”ни қабул қилиб,…
09:27 / 26.10.2026
Президент кино орқали миллий ўзликни дунёга танитиш муҳимлигини таъкидлади

Президент кино орқали миллий ўзликни дунёга танитиш муҳимлигини таъкидлади

Президент миллий кино санъати орқали Ўзбекистон тарихи, маданияти ва миллий қаҳрамонларини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш …
17:33 / 26.10.2026
Сирдарёда икки кишини ўлдирган аёл 13 йил 4 ойга қамалди

Сирдарёда икки кишини ўлдирган аёл 13 йил 4 ойга қамалди

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида эрининг қонуний рафиқаси ва унинг икки қизига пичоқ билан ҳужум қилган 29 ёшли аёлга суд ҳ…
11:59 / 26.10.2026
Узоқ давом этган семизлик мия саломатлигига зарар етказиши мумкин — олимлар

Узоқ давом этган семизлик мия саломатлигига зарар етказиши мумкин — олимлар

Луизиана штати университети олимлари узоқ йиллар давом этган семизлик ўрта ёшда мия ҳолатининг ёмонлашуви билан боғлиқ бўлиш…
09:20 / 25.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!