$
11809.82 UZS
-29.77
140.68 UZS
0.26
13569.48 UZS
0.13
31° Кечаси 18°

Волейбол федерацияси мансабдорлари 300 млн сўмдан зиёд маблағни “еб юборган”и аниқланди

10:37 / 19.07.2022

Ўзбекистон Волейбол федерацияси мансабдорлари 300 млн сўмдан зиёд бюджет маблағларини ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, Бош прокуратура томонидан мутасадди идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Волейбол федерасиясида бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ўрганилган.

Ўрганишда, Федерасия мансабдор шахслари ва бошқалар бюджет маблағларини жуда кўп миқдорда талон-торож қилишгани аниқланди.

Хусусан, собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғига асосан, Федерасияга 54 нафар спортчилар билан 23 кунлик ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун бюджетдан 445 млн. сўм ажратилган бўлсада, амалда 10 кун ўқув-машғулот йиғини ўтказилиб, 231 млн. сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилган.

Бундан ташқари, терма жамоа ва унинг захираси таркибига киритилмаган 29 нафар спортчини турли спорт йиғинларига юборилиб, 75 млн. сўм маблағлар асоссиз сарфланган.

Терговга қадар текширув давомида бюджетга етказилган зарарнинг 120 млн. сўми қопланиши таъминланди.

Хабарга кўра, мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Тошкент мактабларида давомат сунъий интеллект ёрдамида назорат қилинмоқда

Тошкент мактабларида давомат сунъий интеллект ёрдамида назорат қилинмоқда

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги мактабларда ўқувчилар давоматини сунъий интеллект ёрдамида назорат қилишга мўлжалланган…
10:27 / 18.09.2026
Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Россия пойтахти Москва сўнгги бир сутка ичида энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари кеча,-19 сентяб…
16:29 / 20.09.2026
Саида Мирзиёева “Ўзбекфильм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева “Ўзбекфильм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди

“Ўзбекфильм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишдим. “Ўзбекфильм” шунчаки киностудия эмас, балк…
09:11 / 18.09.2026
Инстаграм ва Фаcебоок бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

Инстаграм ва Фаcебоок бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

5-март куни Мета компаниясига тегишли Фаcебоок, Мессенгер ва Инстаграм ижтимоий тармоқларида бутун дунё бўйлаб кенг кўламли …
11:31 / 21.09.2026
Актриса Ёдгора Зиёмуҳаммедова вафот этди.

Актриса Ёдгора Зиёмуҳаммедова вафот этди.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, театр ва кино санъатининг таниқли вакили Ёдгора Зиёмуҳаммедова 74 ёшида в…
08:26 / 18.09.2026
18 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

18 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезл…
17:15 / 17.09.2026
Янги Тошкент халқаро аэропорти сабаб 7 та қабристон кўчирилади

Янги Тошкент халқаро аэропорти сабаб 7 та қабристон кўчирилади

Тошкент вилоятида қурилиши режалаштирилган Янги Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган 7 та қабристон кўчирилади. Бу ҳ…
14:21 / 18.09.2026
“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

Педагоглар ўртасида Президент ташаббуси билан жорий этилган “Йил ўқитувчиси” танловининг ғолиблари аниқланди.
10:22 / 20.09.2026
Самолётда жанжал кўтарган йўловчи скотч билан боғланди

Самолётда жанжал кўтарган йўловчи скотч билан боғланди

АҚШда самолёт бортида тартибсизлик чиқарган 67 ёшли йўловчи экипаж ва бошқа йўловчилар томонидан ўриндиғига ёпишқоқ лента ҳа…
10:06 / 18.09.2026
Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик олтин ва заргарлик буюмларини яширган шахс ушланди

Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик олтин ва заргарлик буюмларини яширган шахс ушланди

«Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексида қиймати 1,3 миллиард сўмга яқин заргарлик буюмлари ва олтин қуймаларин…
15:50 / 21.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!