2024 йил 1 октябрдан бошлаб Хитойда илм-фан ва технология соҳасида ишламоқчи бўлган ёш хорижий кадрлар учун янги “К” тоифасидаги виза амалиётга жорий этилади. Ушбу қарор август ойида Хитой Давлат кенгаши томонидан тасдиқланган.
Янги виза тизими халқаро илмий ҳамкорликни кенгайтириш, ёш мутахассислар учун имкониятлар яратиш ва глобал алоқаларни мустаҳкамлашни мақсад қилган. “К” визаси илгари амал қилган 12 турдаги визага нисбатан кўпроқ имтиёзларни ўз ичига олади. Жумладан, Хитойга кириш сони чекланмайди, визанинг амал қилиш муддати узайтирилади ва мамлакатда узоқроқ қолиш ҳуқуқи берилади.
Бу виза эгалари илмий тадқиқотлар, таълим лойиҳалари, маданий дастурлар ва технологик алмашинувларда қатнашиш билан бирга, Хитойда ўз стартап ёки бизнес лойиҳаларини ҳам йўлга қўйиш имкониятига эга бўлади.
Энг муҳим янгиликлардан бири — ариза топширишда хитойлик ташкилотдан таклифнома талаб қилинмаслиги. Бу эса ҳужжат топшириш жараёнини анча соддалаштириб, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этади.
 
	Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
 
		Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!