$
11971.64 UZS
-8.72
₽
146.33 UZS
0.71
€
13160.42 UZS
26.35
31° Кечаси 18°

Ерликлар хавф остида ёxуд олимларнинг даҳшатли прогнози

21:53 / 08.03.2023

Австралиялик мутахассислар бутун дунё бўйлаб ПМ2.5 зарраларининг ўртача кунлик концентрациясини ўрганишди. Натижа инсонларни умидсизликка тушириши мумкин: Ер сайёрасининг деярли барча ҳудудида ушбу параметр кунларнинг 70 фоизидан кўпроғида хавф даражаси юқори.

Қайд этилишича, Монаш университети олимлари ПМ2.5 нинг оммавий концентрацияси бўйича янги глобал тадқиқот ўтказган. Бу майда қаттиқ микрозаррачалар ва суюқ томчилардан ташкил топган ҳаводаги ифлослантирувчи моддадир. ПМ2.5 индикатори ҳаво сифати ва унинг инсон саломатлигига таҳдидини баҳолашнинг асосий параметри ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) стандартларига кўра, ПМ2.5 нинг ўртача йиллик даражаси 10 микрограмм/кубметрдан ошмаслиги керак. Ҳозирда ўртача кунлик миқдор 25 мкг/кубметрни ташкил этмоқда.

Янги тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, дунё қуруқлик майдонининг атиги 0,18 фоизи ва дунё аҳолисининг 0,001 фоизи ПМ2.5 нинг зарарсиз даражасига эга ҳудудда яшайди. Сўнгги йигирма йил ичида (олимлар 2000 йилдан 2019 йилгача бўлган маълумотларни таҳлил қилишган) Жанубий Осиё, Австралия, Янги Зеландия, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида вазият ёмонлашди. Европа ва Шимолий Америкада вазият бироз яхшироқ.

Хулосалар

Бутун дунё бўйлаб ПМ2.5 юқори таъсир қилувчи кунлар сони бироз қисқарганига қарамай, 2019 йилга келиб кунларнинг 70 фоиздан ортиқ қисмида ПМ2.5 концентрацияси 15 мкг/кубметрдан юқори бўлган.

Жанубий ва Шарқий Осиёда кунлик ПМ2.5 концентрацияси куннинг 90 фоиз вақтида 15 мкг/кубметрдан ошади.

Австралия ва Янги Зеландияда 2019 йилда ПМ2.5 концентрацияси юқори бўлган кунлар сони сезиларли даражада ошган.

Глобал миқёсда 2000 йилдан 2019 йилгача ўртача йиллик ПМ2,5 даражаси 32,8 мкг/кубметр ташкил этган.

ПМ2.5 нинг энг юқори концентрацияси Шарқий Осиё (50,0 мкг/кубметр) ва Жанубий Осиё (37,2 мкг/кубметр) минтақаларида, ундан сўнг Шимолий Африкада (30,1 мкг/кубметр) кузатилган.

Австралия ва Янги Зеландия (8,5 мкг/кубметр), Океаниянинг бошқа ҳудудлари (12,6 мкг/кубметр) ва Жанубий Америка (15,6 мкг/кубметр) ПМ2,5 нинг энг паст йиллик концентрациясига эга.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, хавфли ПМ2.5 концентрацияси турли мавсумий нақшларни кўрсатади. Масалан, ПМ2.5 нинг энг юқори концентрацияси Шимолий-Шарқий Хитой ва Ҳиндистонда қиш ойларида (декабрь, январь ва февраль), Шимолий Америкада ёз ойларида (июнь, июль, август) ва Жанубий Америкада август ва сентябрда кузатилган.

Эслатиб ўтиш мумкин, юпқа заррачалар (ПМ2.5) ҳавони ифлослантирувчи модда бўлиб, унинг даражаси юқори бўлганида одамлар саломатлиги учун ташвиш уйғотади. ПМ2.5 кўринишни камайтиради ва ортиб борган сари атроф-муҳит хиралашган кўринишга келади.


саломатлик


														
														Лондондаги қадимий тобутдан топилган скелет кимга тегишли экани аниқланди

Лондондаги қадимий тобутдан топилган скелет кимга тегишли экани аниқланди

Лондондаги Вестминстер аббатлигидан топилган, қарийб 150 йилдан бери сир бўлиб келган скелет XI аср бошларида яшаган Вестмин…
10:20 / 03.11.2026

														
														Солярийга мунтазам қатнаган 30 ёшли аёл меланома сабаб вафот этди

Солярийга мунтазам қатнаган 30 ёшли аёл меланома сабаб вафот этди

Англиянинг Манчестер шаҳрида яшаган 30 ёшли Челси Тантум тери саратонининг хавфли тури — меланомадан вафот этди. У 15 ёшидан…
09:58 / 16.10.2026

														
														Семизлик 2024 йилда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган

Семизлик 2024 йилда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, 2024 йилда дунё бўйича семизлик 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб б…
10:05 / 08.10.2026

														
														Вабодан вафот этгани айтилган аёлнинг расмий ташхиси маълум қилинди

Вабодан вафот этгани айтилган аёлнинг расмий ташхиси маълум қилинди

Россиянинг Иркутск вилоятида вабо юқтиргани гумон қилинган 27 ёшли аёл пневмониядан вафот этгани маълум қилинди. Роспотребна…
10:15 / 05.10.2026

														
														Москвадаги аэропорт ҳожатхонасидан аёл ва чақалоқ жасади топилди

Москвадаги аэропорт ҳожатхонасидан аёл ва чақалоқ жасади топилди

2-октабр куни Москва яқинидаги Шереметево аэропортининг учиб келиш зонасидаги ҳожатхонадан аёл ва янги туғилган чақалоқ жаса…
14:55 / 03.10.2026

														
														Иркутскдаги хавфли юқумли касаллик ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Иркутскдаги хавфли юқумли касаллик ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқлар ва айрим ахборот манбаларида Россиянинг Иркутск вилоятида ўта хавфли юқумли касалликка гумон қилинган ҳол…
09:45 / 03.10.2026

														
														Исроилда хантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати аниқланди

Исроилда хантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати аниқланди

Исроилда хантавирус билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.
10:12 / 08.05.2026

														
														“Цикада” штамми: хавотирга ўрин йўқ

“Цикада” штамми: хавотирга ўрин йўқ

Сўнгги пайтларда COVID-19’нинг “Цикада” (BA.3.2) штамми ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
10:35 / 17.04.2026

														
														Ҳиндистонда йўтал сироплари вақтинча тақиқланди

Ҳиндистонда йўтал сироплари вақтинча тақиқланди

Расмийлар вафот этган болаларнинг уйидан топилган сиропларни вақтинча сотишни тўхтатди.
20:42 / 03.10.2025

														
														Ўзбекистондаги соҳасида ислоҳотлари омон“The Lancet”да эътироф этилди

Ўзбекистондаги соҳасида ислоҳотлари омон“The Lancet”да эътироф этилди

Тошкентдаги халқаро академик марказ — минтақавий инновацион марказга айланмоқда;
17:09 / 26.09.2025

Бу ҳам қизиқ

Путин Украинага қарши урушни қишда ҳам тўхтатмоқчи эмас — NYT

Путин Украинага қарши урушни қишда ҳам тўхтатмоқчи эмас — NYT

Россия президенти Владимир Путин Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларни қиш давомида ҳам давом эттиришни кўзламоқда. Бу ҳақда T…
09:38 / 19.11.2026
Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

2024–2026 йилларда Ўзбекистонда ўтказилган олтита касбий сертификатлаш синовида жами 47 936 нафар педагог иштирок этди. Улар…
11:33 / 20.11.2026
Самарқандда уч кишини Умрага юборишни ваъда қилган фирма раҳбари ушланди

Самарқандда уч кишини Умрага юборишни ваъда қилган фирма раҳбари ушланди

Самарқандда уч нафар фуқарони тегишли лицензиясиз Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 3 750 АҚШ доллари тала…
09:18 / 19.11.2026
Хитойда Си Сзинпиннинг Путин ва Трампга муносабати ОАВ эътиборини тортди

Хитойда Си Сзинпиннинг Путин ва Трампга муносабати ОАВ эътиборини тортди

Хитойда ўтказилаётган APEC саммити доирасида Хитой раиси Си Сзинпиннинг Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Д…
09:28 / 19.11.2026
Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда аҳоли ва тадбиркорларнинг нақд пул олиш ҳуқуқини кафолатловчи янги тартиб жорий этилади. Унга кўра, банклар фуқ…
16:18 / 19.11.2026
Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими ошгани сабабли вагон паркини кенгайтириш режалаштирилмоқда. 2026 йил сентабр–октабр…
11:50 / 20.11.2026
Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда жазони ижро этиш колониясида ўтириб, уяли телефон орқали онлайн наркодўкон фаолиятини бошқарган маҳкум ва унинг ше…
16:10 / 19.11.2026
Тошкентда ичимлик суви аппаратларидаги пулларни ўғирлаган гуруҳ ушланди

Тошкентда ичимлик суви аппаратларидаги пулларни ўғирлаган гуруҳ ушланди

Тошкентнинг Учтепа ва Юнусобод туманларида кўчаларга ўрнатилган ичимлик суви аппаратларини бузиб, ичидаги пулларни ўғирлаган…
10:11 / 19.11.2026
Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш йиғилишида мамлакатда…
14:56 / 19.11.2026
Ўзбекистонда 8,4 миллиард долларлик давлат активлари ва ер майдонлари сотувга чиқарилади

Ўзбекистонда 8,4 миллиард долларлик давлат активлари ва ер майдонлари сотувга чиқарилади

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
15:47 / 19.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!