Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланган 19 ёшли йигит суд ҳукми билан 8 йил муддатга қамалди. Суд материалларига кўра, у ёввойи ҳолда ўсган гиёҳвандлик ўсимлиги баргларини йиғиб, қуритган ва қайта ишлаб “гашиш” тайёрлаган. Сўнг уни сотиш мақсадида яшаш хонадонида сақлаб келган.2026 йил январь ойида ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи қарийб 11 грамм гашишни 2 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олинган.
Ҳодиса жойидан гиёҳванд модда ҳамда савдода фойдаланилган пул маблағлари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.Суд йиғилишида тўпланган далиллар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари ўрганилиб, айбланувчининг айби тўлиқ исботланган.
Олтиариқ тумани суди ҳукмига кўра, у Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Белгиланган жазо умумий тартибли колонияда ўталади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!