10 июнь куни соат тахминан 22:00 да Жиззах шаҳридаги Ўрда экологик маданият ва истироҳат боғида жойлашган, “Ниятжон нияти” МЧЖга қарашли “Башня падения” аттракционида бахтсиз ҳодиса юз берди.Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Уларнинг саломатлиги шифокорлар назоратида экани маълум қилинган.
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси маълумотига кўра, 16 ўринли мазкур аттракцион охирги марта 2025 йил 5 ноябрь куни техник кўрикдан ўтказилган.Айни пайтда ваколатли органлар ҳодиса сабаблари юзасидан дастлабки ўрганиш ва суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!