$
12004.48 UZS
32.84
₽
146.56 UZS
0.23
€
13155.71 UZS
-4.71
31° Кечаси 18°

Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилади

12:29 / 12.11.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2025 йил 4–6 ноябрь кунлари АҚШга амалга оширилган ташриф давомида “C5+1” саммити доирасида Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Ушбу Кенгаш Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо, инвестиция ва иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилаш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган.

Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

1. Стратегик бизнес ташаббуслари, йирик инвестиция ва савдо лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва уларни амалга оширишни доимий мониторинг қилиш;

2. Ўзбекистонга қўшимча инвестицияларни жалб қилиш мақсадида махсус инвестиция фондини яратиш ва уни молиялаштириш, шунингдек, Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) ҳамда бошқа йирик молия институтларини жалб қилиш;

3. Тариф ставкаларини ўзаро пасайтириш масалалари бўйича музокараларни давом эттириш;

4. ИТ-парк резидентлари маҳсулотлари ва хизматларини тарғиб қилиш; 

5. Ўзбекистоннинг инвестиция портфели, жумладан Марказий банк валюта захираларининг бир қисмини диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2026 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасига маслаҳатчи-элчи лавозими жорий қилинади. Маслаҳатчи-элчи Кенгаш ишини мувофиқлаштириш, йирик ва стратегик инвестиция ҳамда савдо лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга масъул бўлади. Лавозимга тайинлаш ва ундан озод қилиш ҳамда регламентни тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига юклатилган.

Ваколатли идораларнинг вазифалари:

Ташқи ишлар вазирлиги ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги биргаликда Кенгаш фаолиятини қўллаб-қувватлайди ва ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштиради;

АҚШ ҳудудида янги консулликлар ташкил этиш ва уларни ўзбек диаспораси билан самарали алоқаларни йўлга қўйиш;

АҚШда резидентлар томонидан амалга ошириладиган инвестиция фаолиятини соддалаштириш, банк орқали маблағларни тўлиқ ва чекловларсиз ўтказиш имконини яратиш;

Кенгаш таркиби, регламенти ва фаолият тартибини белгилаш, Америка ишбилармонлик ва инвестиция ҳамжамияти вакилларини жалб этиш;

Ўзбекистон инвестиция портфели ва валюта захираларини юқори ликвидли ва фойдали активларга йўналтириш.

Мазкур Фармон ижроси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари зиммасига юклатилган бўлиб, барча вазирлик ва идораларга Кенгаш фаолияти бўйича белгиланган вазифаларни ўз муддатида амалга ошириш буюрилган.

Шу билан бирга, Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши Ўзбекистоннинг хорижий инвестицияларни жалб қилишдаги стратегик платформаси сифатида фаолият олиб боради ва икки томонлама иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда ишбилармонлик муҳитини яхшилашда муҳим восита ҳисобланади.

 



														
														Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош саноатида хомашёдан тўлиқ фойдаланиш ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича янги талаб…
15:38 / 20.11.2026

														
														Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Ўзбекистонда йирик стратегик лойиҳаларни маҳаллий қурилиш материаллари билан таъминлаш бўйича янги вазифалар белгиланди. Хус…
15:26 / 20.11.2026

														
														Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда керамик плита, базальт қоплама, қурилиш ойнаси ва газоблок каби 161 турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш қувватлари…
15:23 / 20.11.2026

														
														Ўзбекистон қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи

Ўзбекистон қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи

Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатидаги натижалар ва янги экспорт имкониятларига тўхталиб, яқин йилларда …
15:08 / 20.11.2026

														
														Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Президент Шавкат Мирзиёев Паркент туманида қурилиш материаллари саноати ва туризмни ривожлантириш масалалари юзасидан инвест…
15:04 / 20.11.2026

														
														АИ-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди: уни “заправка”ларда сотиш мумкинми?

АИ-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди: уни “заправка”ларда сотиш мумкинми?

Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензин биржа савдоларига чиқарилди. Бироқ ушбу маҳсулот автомобилларга ёқилғи сифатида қуйиш шохо…
14:50 / 20.11.2026

														
														АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

1996 йилда олмос сотувчисини ўлдирганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган Рейналдо Деннеснинг қатл этилиши бир соатда…
14:46 / 20.11.2026

														
														Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими ошгани сабабли вагон паркини кенгайтириш режалаштирилмоқда. 2026 йил сентабр–октабр…
11:50 / 20.11.2026

														
														Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

2024–2026 йилларда Ўзбекистонда ўтказилган олтита касбий сертификатлаш синовида жами 47 936 нафар педагог иштирок этди. Улар…
11:33 / 20.11.2026

														
														Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ўзбек тилидаги 6 миллиардга яқин сўзни ўз ичига олган йирик очиқ матнли маълумотла…
11:29 / 20.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда керамик плита, базальт қоплама, қурилиш ойнаси ва газоблок каби 161 турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш қувватлари…
15:23 / 20.11.2026
Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Бугун, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли…
17:51 / 19.11.2026
Ўзбекистон қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи

Ўзбекистон қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи

Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатидаги натижалар ва янги экспорт имкониятларига тўхталиб, яқин йилларда …
15:08 / 20.11.2026
Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими ошгани сабабли вагон паркини кенгайтириш режалаштирилмоқда. 2026 йил сентабр–октабр…
11:50 / 20.11.2026
Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

2024–2026 йилларда Ўзбекистонда ўтказилган олтита касбий сертификатлаш синовида жами 47 936 нафар педагог иштирок этди. Улар…
11:33 / 20.11.2026
Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош саноатида хомашёдан тўлиқ фойдаланиш ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича янги талаб…
15:38 / 20.11.2026
Ўзбекистонда 8,4 миллиард долларлик давлат активлари ва ер майдонлари сотувга чиқарилади

Ўзбекистонда 8,4 миллиард долларлик давлат активлари ва ер майдонлари сотувга чиқарилади

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
15:47 / 19.11.2026
Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-октабр ойларида коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинд…
09:49 / 20.11.2026
Россиянинг Украинага тунги ҳужумларида 10 дан ортиқ одам жароҳат олди

Россиянинг Украинага тунги ҳужумларида 10 дан ортиқ одам жароҳат олди

Киевни ўққа тутиш натижасида Подолский туманидаги хусусий уй зарар кўрди, икки киши яраланган, деди шаҳар ҳокими Виталий Кли…
15:53 / 21.11.2026
Жаҳон банки Самарқанд тиббиётини ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади

Жаҳон банки Самарқанд тиббиётини ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонда бирламчи тиббий ёрдам сифатини яхшилаш мақсадида 100 миллион доллар имтиёзли кредит ажратишни маъқу…
10:19 / 19.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!