АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 2026-йил 19-октабр куни Самарқандга ташрифи чоғида Америка компаниялари Ўзбекистонда янги келишувлар тузишга тайёрланаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Эуронеwс телеканали Рубио билан ўтказилган интервюга асосланиб хабар берди.
Рубионинг айтишича, режалаштирилаётган келишувлар савдо ва стратегик аҳамиятга эга фойдали қазилмалар соҳасидаги ҳамкорликни қамраб олади. Вашингтон Марказий Осиёдаги иқтисодий иштирокини кенгайтириш ва муҳим минераллар етказиб бериш манбаларини диверсификатсия қилишга интилмоқда.
Эуронеwс мухбири билан суҳбатда Рубио Ўзбекистон аҳолиси унинг ташрифи ва АҚШ ишбилармонлари делегатсиясидан нималар кутиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Менимча, биз бир нечта аниқ келишувлар тузилганини эълон қила оламиз”, — деди у. Давлат котибининг таъкидлашича, келишувлар ҳақидаги маълумотлар форум доирасидаги учрашувлардан сўнг эълон қилинади. “Бу якуни эмас. Бу — бошланиши”, — дея қўшимча қилди Рубио.
У, шунингдек, АҚШ сиёсатчилари Марказий Осиёга шу пайтгача етарлича эътибор қаратмаганини таъкидлади.
Ҳозирча янги келишувларнинг аниқ шартлари ва тафсилотлари эълон қилинмаган. Рубио уларнинг айримлари бўйича маълумотлар форумдаги учрашувлардан кейин тақдим этилишини билдирди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!