Журналистлар билан мулоқот чоғида Марко Рубио Самарқанд асрлар давомида халқаро савдо алоқаларининг муҳим маркази бўлиб келганини таъкидлади. Бугун эса тарих ва сивилизатсиялар туташган ушбу қадимий шаҳарда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун янги имкониятлар очилмоқда.
АҚШ Давлат котибининг Ўзбекистонга илк ташрифи айнан Самарқанддан бошлангани алоҳида рамзий аҳамиятга эга. Зеро, Самарқанд нафақат бой тарихий меросимиз тимсоли, балки халқларни яқинлаштирадиган, мулоқот ва ҳамкорликни мустаҳкамлайдиган бетакрор маскандир.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!