Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Лондондаги жангида ғалаба қозонганидан сўнг Манчестерга бориб, “Манчестер Сити” клуби машғулот базасида футболчи Абдуқодир Ҳусанов ва унинг жамоадошлари билан учрашди. Бу ҳақда боксчи ўзининг Инстаграм саҳифасида маълум қилди.
“Биз “Манчестер Сити”нинг машғулот базасига ташриф буюрдик! Ажойиб сафар учун клубга раҳмат!” — деб ёзди Жалолов.
Маълумот учун, 17-октябрь куни Баҳодир Жалолов Лондонда британиялик боксчи Соломон Дакресга қарши рингга чиқиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. Ушбу натижадан сўнг унинг профессионал боксдаги рекорди 18 та ғалабага етди, шундан 15 таси нокаут билан якунланган.
Шунингдек, “Манчестер Сити” 17-октябрь куни Англия Премер-лигасининг еттинчи турида “Ипсвич”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!