$
12055.90 UZS
44.25
₽
144.16 UZS
0.99
€
13572.53 UZS
109.87
31° Кечаси 18°

«Бағдод тажрибаси»: 6 ойда қуриб битказилган «Гулистон» шаҳарчасида 1 200 дан ортиқ оила уй-жой билан таъминланган

20:34 / 16.11.2021

Аввалроқ, АОКА томонидан республикада фаолият юритаётган ОАВ учун Фарғона вилоятига медиа-тур ташкил этилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур медиа-турнинг иккинчи кунида ОАВ вакилларининг эътибори дастлаб, Бағдод туманида янги барпо этилган Гулистон шаҳарчасига қаратилди. 

Ўз навбатида, таъкидлаш жоиз, Президент ташаббуси билан бошланиб, «Бағдод тажрибаси» сифатида эътироф этилган ушбу шаҳарчада 61 та кўп қаватли турар-жой бинолари ҳамда маҳалла биноси, коворкинг маркази, маданият саройи, поликлиника, мактабгача таълим муассасаси, умумий ўрта таълим мактаби, спорт-соғломлаштириш ва кўплаб савдо мажмуалари қад ростлаган.

Боғдод тумани ҳокими Восилжон Назаровнинг таъкидлашича, марказдан 14 км узоқликда қурилган янги массив ҳисобига тумандаги 1 минг 200 дан ортиқ оила уй-жой билан таъминланган. Бундан ташқари, шаҳарча аҳолисининг бандлигини таъминлаш, улар учун реал даромад манбаларини яратиш мақсадида, ёндош ҳудудда ҳар бири 10 сотихдан иборат 1 мингта иссиқхона барпо этилмоқда. 

Бу иссиқхоналарнинг 400 тадан зиёдроғи эгаларига топширилган ва улар етиштирилган дастлабки ҳосилдан даромад олишни бошладилар. Шунингдек, «Мурувват» кичик саноат зонасида ўнлаб янги тадбиркорлик лойиҳалари иш бошлаши, натижасида 280 дан ортиқ иш ўринлари яратилди. 

Ташриф доирасида пресс-тур иштирокчилари янги хонадон эгалари билан суҳбатлашдилар; маданият марказида санъатнинг турли йўналишларида иқтидорга эга бўлган ёшларнинг ижодий жараёнлари билан бевосита танишдилар. Шунингдек, шаҳарчага мос тарзда янги қуриб битказилган замонавий мактаб ва боғчада яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди. 

Бундан ташқари, ёшлар иссиқхона мажмуасида ёш деҳқонлар томонидан етиштирилаётган полиз маҳсулотларидан татиб кўриб, саноат зонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури ва сифатига қизиқишди.  Пресс-тур иштирокчилари Қўқон шаҳрини четлаб ўтишмади. Республика ОАВ вакилларини қабул қилган галдаги манзил Қўқон эркин иқтисодий зонаси бўлди. 

Бу ерда экспорт ҳажми ва иш ўрни ортиб бораётган зона фаолиятида амалга оширилаётган ишлар борасида маълумотлар берилиб, бир неча ишлаб чиқариш заводларига хусусан, 275 нафардан ортиқ ишчи ўрни яратилган эркаклар кийимлари ишлаб чиқарувчи корхона ҳамда йилига 70 минг дона маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган велосипед заводига кичик экскурсия ташкил этилди.

Умуман олганда 5 000 нафар ишчини тегишли иш ўринлари билан таъминлаб, йил охирига қадар бу рақамларни 6 000га етказишни мақсад қилган эркин иқтисодий зона 2021 йил охирига қадар ишлаб чиқариш ҳажмини 1 трлн 800 млрд сўм, экспорт ҳажмини эса минимум 55 млн АҚШ долларига етказишни мақсад қилган.


Бу ҳам қизиқ

Мирзиёев Осиёда ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди

Мирзиёев Осиёда ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) еттинчи саммитида минтақа…
16:14 / 15.10.2026
2 200 мегаватт қувватга эга 6 та қуёш ва шамол станцияси лойиҳаси танловга чиқарилади

2 200 мегаватт қувватга эга 6 та қуёш ва шамол станцияси лойиҳаси танловга чиқарилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳаси инвесторлар билан мулоқотда умумий қуввати 2 200 мегаватт бўлган 6 та қуё…
15:36 / 16.10.2026
Ўзбекистон ва Туркия “Байкар” тажрибаси асосида технологик ҳамкорликни ривожлантириши мумкин

Ўзбекистон ва Туркия “Байкар” тажрибаси асосида технологик ҳамкорликни ривожлантириши мумкин

Ўзбекистон вакили Туркиянинг “Baykar” компанияси мажмуасига ташриф буюриб, юқори технологиялар, жумладан, мудофаа саноати со…
15:31 / 15.10.2026
Prezident Shavkat Mirziyoyev yoqilg‘i-energetika sohasidagi investorlar bilan muloqotda:

Prezident Shavkat Mirziyoyev yoqilg‘i-energetika sohasidagi investorlar bilan muloqotda:

“Men bugun sizlarni ko‘proq muloqotga taklif qilaman. Bir narsani bilishlaring kerakki, investor bilan davlat orasidagi O‘zb…
15:13 / 16.10.2026
Энергетика лойиҳаларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштироки кенгайтирилади

Энергетика лойиҳаларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштироки кенгайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳаси инвесторлар билан мулоқотда Ўзбекистон халқаро энергетика ҳамкорлигида ўз…
15:20 / 16.10.2026
Ўзбекистонда энергетика соҳасига 4,7 миллиард долларлик битимлар имзоланди

Ўзбекистонда энергетика соҳасига 4,7 миллиард долларлик битимлар имзоланди

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Учрашувда энергетика тизим…
14:51 / 16.10.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
17:16 / 15.10.2026
Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси илк бор ишлаб чиқилиб, жамоатчиликка очиқ эълон қил…
14:59 / 16.10.2026
Ўзбекистон ва Туркия таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Туркия таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Истанбул шаҳрида Ўзбекистон вакили Нажмиддин Билол Эрдўған билан биргаликда Ибн Халдун университети ва “Енидогу” мактабига т…
12:23 / 15.10.2026
Солярийга мунтазам қатнаган 30 ёшли аёл меланома сабаб вафот этди

Солярийга мунтазам қатнаган 30 ёшли аёл меланома сабаб вафот этди

Англиянинг Манчестер шаҳрида яшаган 30 ёшли Челси Тантум тери саратонининг хавфли тури — меланомадан вафот этди. У 15 ёшидан…
09:58 / 16.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!