Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) еттинчи саммитида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш ва янги таҳдидларга қарши биргаликда ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади. Давлат раҳбари, шунингдек, технологик ишонч, сунъий интеллектдан масъулиятли фойдаланиш ва иқлим барқарорлиги бўйича ташаббусларни илгари сурди.
Президентнинг таъкидлашича, дунёда чуқур геосиёсий ўзгаришлар ва янги таҳдидлар юзага келаётган бир шароитда давлатлар ўртасида яқин ҳамкорлик ва мувофиқлаштирилган қарорлар қабул қилиш муҳим аҳамиятга эга. У барча низо ва келишмовчиликларни халқаро ҳуқуқ, сиёсий-дипломатик воситалар ҳамда томонлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳал этишга чақирди.
Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги вазият, хусусан, Ғазодаги гуманитар ҳолат юзасидан ташвиш билдирди ва минтақада тезроқ тинчлик ҳамда барқарорлик ўрнатилиши тарафдори эканини таъкидлади.
Саммитда Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш концепциясини ишлаб чиқиш таклиф этилди. Ушбу ҳужжатда Кенгашни узоқ муддатли ривожлантириш йўналишлари, давлатлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кучайтириш ва ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланиши назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти сунъий интеллектдан масъулиятли фойдаланиш ва технологик ишончни мустаҳкамлаш бўйича Осиё ташаббусини илгари сурди. Иқлим барқарорлиги соҳасида эса сувни тежайдиган технологияларни биргаликда жорий этиш, яшил энергетикани ривожлантириш ва атроф-муҳит ҳолатини мунтазам кузатиб боришга қаратилган шерикликни йўлга қўйиш таклиф қилинди.
Ўзбекистон таълим, маданият ва гуманитар алоқаларни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу муносабат билан мамлакат келгуси йили Инсон салоҳиятини ривожлантириш бўйича форумни ўтказишга тайёрлигини билдирди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ОҲИЧКнинг ташкилий асосларини мустаҳкамлаш ва низомини такомиллаштириш бўйича ишларни қўллаб-қувватл
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!