Ўзбекистонда энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси илк бор ишлаб чиқилиб, жамоатчиликка очиқ эълон қилинади. Режага мувофиқ, келгуси йил 1 мартгача тармоқларга уланиш имкониятлари харитаси, 1 июлга қадар эса тўлиқ бош режа тақдим этилади.
Мазкур ҳужжатларда ҳудудлар кесимида электр энергиясига талабнинг ўсиши, зарур инфратузилма ҳамда янги ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш имкониятлари акс эттирилади. Бу инвесторлар учун узоқ муддатли режаларни шакллантириш ва лойиҳаларни олдиндан режалаштиришга хизмат қилади.
Шунингдек, қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқарувчилар учун сертификатлар ва карбон кредитлари орқали қўшимча даромад олиш имкониятлари яратилади. Ушбу фаолиятдан олинадиган манфаатни давлат ва инвесторлар ўртасида адолатли тақсимлаш механизмлари жорий этилади.
Мазкур жараёнда Ўзбекистоннинг халқаро экологик мажбуриятлари ва амалдаги шартномалари тўлиқ ҳисобга олиниши белгиланган. Миллий бош режа энергетика соҳасини узоқ муддатли ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини режалаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!