10-ўрин: Останкино минораси. Москвада жойлашган теле ва радиоэшиттириш минорасининг баландлиги 540 метр. Иншоот Европадаги энг баланд минора ҳисобланади.
9-ўрин: Жаҳон савдо маркази. У Озодлик минораси деб ҳам аталади, аммо тўғри номи Жаҳон савдо маркази. Бино 2001 йил 11 сентябрда вайрон бўлган Жаҳон савдо марказининг машҳур эгизак миноралари жойлашган ҳудуднинг шимоли-ғарбий қисмида қайта қурилган. Бинонинг баландлиги 541 метр бўлиб, у АҚШдаги энг баланд бино ҳисобланади.
8-ўрин: CN Tower. Баландлиги 553 метр бўлган ушбу минора Канадада жойлашган. У аввал телеминора вазифасини ҳам бажарган. 1975 йилдан 2007 йилгача CN Tower дунёдаги энг баланд бино ҳисобланган. Миноранинг юқори қисмида кузатув майдончаси ва ресторан жойлашган.
7-ўрин: Гуанчжоудаги телеминора. Миноранинг баландлиги 600 метр. У Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида жойлашган бўлиб, 2010 йилги Осиё ўйинлари учун қурилган.
6-ўрин: Абраж ал-Баит миноралари. Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида қурилган бу кўп қаватли бинолар мажмуаси Гуанчжоудаги телеминорани атиги 1 метр ортда қолдиради. Унинг энг баланд минораси — Royal Clock Tower меҳмонхонасининг баландлиги 601 метр.
5-ўрин: KVLY-TV телерадио минораси. АҚШнинг Шимолий Дакота штатидаги Бланчард шаҳрида жойлашган ушбу телерадио минораси 638,8 метр. У1963 йилдан 1974 йилгача у инсоният тарихидаги энг баланд бино ҳисобланган.
4-ўрин: Шанхай минораси. Бино Шанхайнинг Пудонг туманида жойлашган. Унинг қурилиши ўтган йилнинг охирида деярли якунланган. Унинг баландлиги 632 метр, умумий майдони эса 380 минг квадрат метрни ташкил қилади.
3-ўрин: Токио телеминораси. Япония пойтахтидаги ушбу бино дунёдаги энг баланд телеминора ҳисобланади. Унинг баландлиги 6341 метр.
2-ўрин: Варшава радио минораси. У Польшада жойлашган бўлиб, баландлиги 646,38 метр. У 1991 йилда қулаб тушган, аммо 2008 йилгача расмий равишда дунёдаги энг баланд бино ҳисобланган.
1-ўрин: Бурж Халифа. Барчага маълум ва машҳур ушбу минора Дубайда жойлашган бўлиб, баландлиги бўйича дунё рекордини ўрнатган. Унинг баландлиги 828 метр, қаватлари сони эса 163 тани ташкил этади. Очилиш маросими 2010 йил 4 январда бўлиб ўтган.
Осмонўпар бинонинг умумий қиймати тахминан 1,5 миллиард долларни ташкил қилган. Ушбу бинода дунёдаги энг тез лифт ҳам жойлашган, тезлиги 10 метр/секунд.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!