$
11897.90 UZS
51.33
₽
140.18 UZS
1.23
€
13336.36 UZS
95.45
31° Кечаси 18°

Фарғонада 34 кишидан иборат уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

09:18 / 12.02.2026

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида халқаро миқёсда жуда катта миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган уюшган жиноий гуруҳ фош қилинди.

Фарғона шаҳрида яшовчи 40 ёшли фуқаро раҳбарлик қилган, жами 34 кишидан иборат жиноий гуруҳ Фарғона ва Тошкент шаҳарларида биноларни ижарага олиб, “Call-марказ”лар ниқоби остида фаолият юритган.

Улар ахборот технологиялари ёрдамида Россия Федерациясида дори воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларнинг 70 мингдан ортиқ мижозлари тўғрисидаги маълумотларни қўлга киритишган.

Сўнгра, бўлғуси “ўлжа”лари билан қай тарзда муомала қилиш бўйича ўргатилган операторлар SIP телефония ва Zoiper иловалари орқали асосан кекса ёшдагиларга қўнғироқ қилиб, ўзларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва банк ходимлари сифатида таништириб, гўёки компания томонидан сифатсиз дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар сотилганлигини таъкидлаган ҳолда, мижозларга 500 мингдан 580 минг рублгача миқдорда компенсация тўлаб берилишини айтишган.

Бунинг учун эса фуқаролар 5 мингдан 20 минг рублгача миқдорда солиқ тўлашлари кераклигига ишонтирилган.

Натижада жабрланувчилар жиноий гуруҳ аъзолари томонидан тақдим этилган турли банк пластик карталарига жами 9 млн 599 минг 561 рубль миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб беришган.

Шунингдек, жиноий гуруҳнинг 3 нафар аъзоси криптовалюталар савдосини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олмасдан, “Ўзбекистон Республикасида крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори талабларига зид равишда жами 470 минг АҚШ долларига яқин крипто-активлар айланмасини амалга оширишган.

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди томонидан уюшган жиноий гуруҳ аъзолари тегишлилиги бўйича Жиноят Кодексининг 168, 243, 278-7 ва 278-8-моддалари билан айбли деб топилиб, уларнинг 21 нафарига 3 йил 6 ойдан 9 йил 6 ой муддатгача озодликдан маҳрум этиш жазолари тайинланди. Қолган 13 нафарига нисбатан 4 йил 3 ойдан 4-йил 6 ойгача муддатга озодликни чеклаш жазоси белгиланиб, жарималар қўлланилди. Жабрланувчиларга етказилган моддий зарар эса ундириладиган бўлди.



														
														«Ўзгидромет» тезкор огоҳлантириш билан чиқди

«Ўзгидромет» тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Жорий йилнинг 13-14 октябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумлад…
12:03 / 12.10.2026

														
														Йил охиригача Янги Тошкентда 20 минг хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган

Йил охиригача Янги Тошкентда 20 минг хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилишини жадаллаштириш масалалари юзасидан инвестор ва тадбиркорлар билан очиқ …
10:38 / 12.10.2026

														
														Истанбул аэропортида ҳушидан кетган 19 ёшли ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Истанбул аэропортида ҳушидан кетган 19 ёшли ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Туркияда соғлиғи ёмонлашиб, Истанбул аэропортида ҳушини йўқотган 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси даволаниб, Ватанга қайтарилди. …
10:14 / 12.10.2026

														
														Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойнинг Хенан провинциясида ресторанлар тармоғи раҳбари Ма Янли юқори натижаларга эришган ходимларига BMW русумли автомоби…
15:49 / 10.10.2026

														
														Бухорода 500 доллар эвазига тиббий маълумотнома ваъда қилган шифокор ушланди

Бухорода 500 доллар эвазига тиббий маълумотнома ваъда қилган шифокор ушланди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида академик таътил олиш учун тиббий маълумотнома тайёрлаб беришни ваъда қилиб, 500 АҚШ дол…
13:03 / 10.10.2026

														
														Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси Сутхида Швецияда ишлаб чиқарилган JAS 39C Gripen кўп мақсадли қирувчи самолётида илк мустақил парвозини а…
09:37 / 10.10.2026

														
														Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатишда гумонланган шахс ушланди. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) маълумотига …
09:35 / 10.10.2026

														
														Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида FAW русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб…
09:33 / 10.10.2026

														
														Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

АҚШ Президенти Доналд Трамп Кети Захарияни Оқ уйнинг янги матбуот котиби этиб тайинлаганини эълон қилди. У август ойи охирид…
09:29 / 10.10.2026

														
														Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Ўзбекистонда илк бор 2027 йил 4–5 февраль кунлари «Ташкент Content Market» (ТCМ) халқаро контент бозори ўтказилади. Тадбирни…
09:22 / 10.10.2026

Бу ҳам қизиқ

10:54 / 09.10.2026
«Ўзгидромет» тезкор огоҳлантириш билан чиқди

«Ўзгидромет» тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Жорий йилнинг 13-14 октябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумлад…
12:03 / 12.10.2026
АҚШда туристлар учун Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилди

АҚШда туристлар учун Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилди

АҚШда президент Дональд Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилиб, Оқ уй яқинидаги «Халқ уйи» музейига жойлаштирилди. Бу ҳақд…
15:10 / 08.10.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 1 441 та порахўрлик жинояти аниқланди – ИИВ

Ўзбекистонда 9 ойда 1 441 та порахўрлик жинояти аниқланди – ИИВ

Ўзбекистонда жорий йилнинг тўққиз ойида 3 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олиб қўйилди, 319 та нарк…
15:43 / 09.10.2026
Истанбул аэропортида ҳушидан кетган 19 ёшли ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Истанбул аэропортида ҳушидан кетган 19 ёшли ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Туркияда соғлиғи ёмонлашиб, Истанбул аэропортида ҳушини йўқотган 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси даволаниб, Ватанга қайтарилди. …
10:14 / 12.10.2026
Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида FAW русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб…
09:33 / 10.10.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

9 октябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади. Республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.…
15:35 / 08.10.2026
«Реал Санжик» иши: Санжар Каримовга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

«Реал Санжик» иши: Санжар Каримовга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 8-октабр куни «Реал Санжик» номи билан танилган тадбиркор Санжар Каримовга нисбата…
17:51 / 08.10.2026
Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойнинг Хенан провинциясида ресторанлар тармоғи раҳбари Ма Янли юқори натижаларга эришган ходимларига BMW русумли автомоби…
15:49 / 10.10.2026
Тошкент вилоятида эскирган ва яроқсиз автотранспорт воситаларига тегишли давлат рақам белгилари топширилмоқда

Тошкент вилоятида эскирган ва яроқсиз автотранспорт воситаларига тегишли давлат рақам белгилари топширилмоқда

Фойдаланиш имконияти йўқолган, яроқсиз ҳолга келган автомобиллар давлат рўйхатидан чиқарилиб, уларга тегишли давлат рақам бе…
09:26 / 09.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!