Ўзбекистонда фуқаролик паспорти, ИД-карта ёки хорижга чиқиш паспортини йўқотганлик учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш режалаштирилмоқда. Эндиликда бундай ҳолатларда фақат қўшимча давлат божи тўлаш орқали янги ҳужжат расмийлаштирилади. Бу Президентнинг 15 июлдаги қарори билан белгиланди. Қарорга кўра, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги 2026 йил октабрига қадар мазкур тартиб бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Шунингдек, ҳужжатда вояга етмаганларни ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида судга мурожаат қилганда давлат божидан озод этиш ҳам назарда тутилган. Бундан ташқари, «иш ўрганувчи стажёр» тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Унга кўра, илк бор ёки янги соҳада иш қидираётган фуқаролар 3 ойгача шартнома асосида иш тажрибаси орттириши мумкин бўлади. Стажировка учун иш ҳақи тўланмайди, бироқ меҳнат дафтарчасига тегишли ёзув киритилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!