Интернетда ҳали расман тақдим этилмаган Nokia 300 4G Power Bank тугмачали телефонининг техник хусусиятлари тарқалди. Қурилма оддий мобил телефон ва ташқи аккумулятор (поwербанк) функцияларини бирлаштиради. Маълумотларга кўра, телефон 2,4 дюймли QVGA дисплей, 0,3 мегапикселли камера ва 3700 мА/соат сиғимли аккумулятор билан жиҳозланади. Ишлаб чиқарувчи унинг кутиш режимида 44 кунгача ишлашини даъво қилмоқда.
Шунингдек, қурилма 5 Вт гача тескари қувватлашни қўллаб-қувватлаб, бошқа телефонларни зарядлаш имконини беради. Телефоннинг ўзи эса USB-C порти орқали 18 Вт гача қувватда зарядланади. Янги модель 4G тармоғи, 32 G гача microSD карта, Bluetooth, 3,5 мм қулоқчин улагичи, ФМ-радио ва ўрнатилган медиа плеэрни қўллаб-қувватлаши айтилмоқда. Бундан ташқари, телефон кучли LED чироқ билан жиҳозланиши кутилмоқда. Унинг қачон сотувга чиқиши ва нархи ҳозирча маълум эмас.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!