АҚШнинг Жоржия штати, Атланта шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати ярим финалидан сўнг Англия ва Аргентина терма жамоалари мухлислари ўртасида оммавий жанжал юз берди. Бу ҳақда The Sun хабар берди. Маълум қилинишича, Аргентина терма жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасидан кейин стадион яқинида икки жамоа мухлислари ўртасида тўқнашув келиб чиққан.
Ҳодиса оқибатида ҳар икки томондан бир неча нафар мухлис полиция томонидан қўлга олинган. Эслатиб ўтамиз, Аргентина ярим финалда Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Жаҳон чемпионати финалига йўл олди. 19 июль куни бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи баҳсда аргентиналиклар Испанияга қарши майдонга тушади. Испания ярим финалда Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!