$
11935.37 UZS
23.66
₽
145.58 UZS
-0.91
€
13432.07 UZS
112.4
31° Кечаси 18°

“ИИВнинг ҳолатни бу тарзда хаспўшлаши абсурд ва мантиқсиз” – Кушербаев

13:04 / 13.06.2022

Бугун, 13 июнь соат 9:50 да Андижон шаҳар “Янги бозор” савдо мажмуасида ўзини “Илёс” деб таништирган ИИБ ходими томонидан шакар савдосини суратга олаётган Human.uz ходими Ж.Абдуллаевнинг хизмат телефони “видеога олиш қонунга зид” деган иддао билан куч ишлатиш йўли билан тортиб олингани айтилди. 

Хабарда айтилишича, журналистнинг уринишлардан сўнг ҳам смартфон қайтариб берилмаган. Ходим унга ўзининг куч ишлатгани ва телефонни тортиб олгани акс этган тасвирларни ўчириб юбориш  шарти билан телефонни қайтаришини айтган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ матбуот котиб Ш.Ғиёсов муносабат билдирди. Унинг таъкидича, журналист одамларнинг шакарга навбатини ва ўзаро гап талашаётганликларини тасвирга олишга уринган ва бу вақтда, фуқаролар томонидан уларнинг юзларини тасвирга олишига эътироз билдирилиб, ҳуқуқларини поймол қилмасдан тасвирни ўчириб ташлаш талаб қилинган.

Жамоат тартибини бузилишини олдини олиш мақсадида, бозор ҳудудига бириктирилган ИИО ходими томонидан журналистга фуқароларни розилигисиз уларни тасвирга олмаслик тушунтирилган.

Ҳозирда, шакарга навбатда турган фуқаролар ва Ж.Абдуллаев ўртасидаги зиддиятга ойдинлик киритиш мақсадида воқеа иштирокчилари ИИБга олиб борилган. 

Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев эса журналист воқеа ҳодисаларни тасвирга олишда умумий фондаги фуқароларнинг ҳар бирини юзини тасвирга тушишига улардан рухсат олиши қонунда йўқлигини таъкидламоқда.

“Кимки истамаса, камерадан юзини буриши мумкин. Ёки видео тарқатилишидан олдин журналистдан ўзининг юзини кўрсатмасликни сўраши мумкин. Ахборот тўплаб, тарқатиш журналистнинг профессионал фаолияти ҳисобланади. Фуқаронинг сўрови қониқтирилмаган тақдирда фуқаро бу бўйича фуқаролик судига мурожаат қилишга ҳақли.

Ички ишлар вазирлиги вакилининг ииб ходимларининг журналистдан мажбуран тасвирга олиш ускунасини тортиб олган ҳолатини бу тарзда хаспўшлаши абсурд ва мантиқсиз”, – деб ёзади депутат.

Кушербаев, шунингдек, вазиятга бундай услуб билан ёндашиш ички ишлар тизими обрўсини оширмаслигини, аксинча, тўкишини айтиб, ҳолатга вазирнинг шахсан ўзининг эътибор қаратиши зарурлигини таъкидлайди.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда келаси йили иккита йирик халқаро рекрутинг компаниясининг фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Улар мутаха…
12:42 / 02.11.2026
4 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

4 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:30 / 03.11.2026
Эронда аҳоли ядровий зарба эҳтимоли юзасидан огоҳлантирилди

Эронда аҳоли ядровий зарба эҳтимоли юзасидан огоҳлантирилди

Эрон давлат телевидениеси мамлакатга ядровий зарба берилган тақдирда фуқаролар қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида махсус…
09:43 / 04.11.2026
Лондондаги қадимий тобутдан топилган скелет кимга тегишли экани аниқланди

Лондондаги қадимий тобутдан топилган скелет кимга тегишли экани аниқланди

Лондондаги Вестминстер аббатлигидан топилган, қарийб 150 йилдан бери сир бўлиб келган скелет XI аср бошларида яшаган Вестмин…
10:20 / 03.11.2026
Бухорода 300 миллион долларлик янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Бухорода 300 миллион долларлик янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Бухоро вилоятида халқаро стандартларга мос, қиймати 300 миллион доллар бўлган янги аэропорт қурилмоқда. Янги мажмуа бир вақт…
11:44 / 04.11.2026
Бухорода 1,7 миллион аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Бухорода 1,7 миллион аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ош…
11:40 / 04.11.2026
Мирзиёев хориждаги ўзбекистонликлар муаммоларини ҳал қилиш учун янги тизим жорий этишни топширди

Мирзиёев хориждаги ўзбекистонликлар муаммоларини ҳал қилиш учун янги тизим жорий этишни топширди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги «Интил» халқаро тил ва касбга ўқитиш марказида м…
12:51 / 02.11.2026
Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича назорат тадбирлари кучайтирилмоқда. Сўнгги кунларда экологик талабларг…
16:34 / 04.11.2026
Самарқандда Умра сафарига юбориш эвазига 3 минг доллар талаб қилган раҳбар ушланди

Самарқандда Умра сафарига юбориш эвазига 3 минг доллар талаб қилган раҳбар ушланди

Самарқанд шаҳрида фуқарони Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган туристик фирм…
09:27 / 04.11.2026
Самарқандда тириклайин кўмилган эркак 28 кунлик комадан сўнг вафот этди

Самарқандда тириклайин кўмилган эркак 28 кунлик комадан сўнг вафот этди

Самарқанд вилояти Паяриқ туманида бир гуруҳ шахслар томонидан калтакланиб, тириклайин кўмиб юборилган 32 ёшли эркак 28 кун д…
09:30 / 04.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!