Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида аҳоли вакиллари билан ўтказилган мулоқот чоғида чет элдан қайтиб, ўз юртида ўз ўрнини топган фуқаро билан бўлган суҳбатни алоҳида эътироф этди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирда бу аёл юқори даромадли иш билан таъминланган, унинг фарзанди эса жорий йилда Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга қабул қилинган.
Мулоқот чоғида Президент ўша учрашув тафсилотларини шундай эсга олди:
«Оддий бир аёл кўз ёши билан: «Жаноб Президент, Россияда ишлаб юрганман неча йиллардан бери. Икки нафар фарзандим бор, она бўлиб ўзим тарбиялаяпман», деди. Унинг кўзида нур бор эди. Менга айтган биринчи гапи – «Бу ерда даромадим анча юқори», дегани бўлди».
Шунингдек, давлат раҳбари она ва унинг фарзанди эришган бу муваффақият ортидан жамиятдаги ўзгаришларга эътибор қаратди:
«Мен ундан: «Беш йил олдин фарзандингиз ўқишга киришига ишонармидингиз?» деб сўрадим. Бутун зал «Ҳеч қачон бундай бўлмаган», деб жавоб берди. Бу ислоҳотларимизга берилган халқнинг баҳоси эмасми?» – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Ушбу воқеа юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар оддий инсонлар ҳаётида ўз ифодасини топаётганининг яққол мисоли сифатида эътироф этилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!