$
11797.46 UZS
22.54
139.77 UZS
0.6
13608.37 UZS
20.11
31° Кечаси 18°

Журналистика университетида талабани калтаклаган ходим ишдан олинди, яна икки кишига ҳайфсан берилди

19:50 / 10.09.2022

2022 йилнинг 10 сентябр куни Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Одоб-ахлоқ комиссиясининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши бўлиб ўтган.

Мазкур йиғилишда жорий йилнинг 9 сентябрь куни университет талабаси Ж.Маҳмудов ҳамда университет ходимлари У.Рустамов, Х.Мирзаев, Ф.Очиловлар ўртасида бўлиб ўтган келишмовчилик ҳолати кўриб чиқилган.

Ўрганишга кўра, университет ходими Х.Мирзаев талаба билан ўзаро қўпол муомала сабабли шахсий тортишувга борганлиги маълум бўлди. Вазият университет профилактика нозири Ҳ.Содиқов томонидан ўрганиб чиқилган ва шу куннинг ўзида томонлар ярашуви қарори қабул қилиниб, масалага ечим берилганлиги аниқланган.

Бироқ, ярашув қарори қабул қилинганига қарамай, университет ички меҳнат тартиби қоидалари бузилганлиги юзасидан чора кўрилиши лозим деб топилган.

Мавзуга доир: Журналистика университетида талаба ректорга салом бермаганликда айбланиб калтаклангани айтилмоқда (аудио)

Меҳнат кодексининг 181-моддасида назарда тутилган интизомий жазо чораси яъни, ўз ваколати доирасидан ташқарига чиққанлиги сабабли Х.Мирзаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Бошқа ходимлар У.Рустамов ва Ф.Очиловга нисбатан ҳайфсан интизомий чорасини қўллаш юзасидан қарор қабул қилинган.

Шунингдек, Университет раҳбариятига ўз вақтида хабар бермаганлиги сабабли профилактика нозири капитан Ҳ.Содиқовга нисбатан тегишли чора кўрилиши учун туман Ички ишлар органига тавсия юборилган.

«Шуни яна бир бора таъкидлаймизки, Университет маъмурияти устоз-шогирд анъаналари, талабалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва жамоада ўзаро ҳурмат каби қадриятларга қатъий риоя қилади», – дейилади расмий баёнотда.


Бу ҳам қизиқ

Синдоров қатнашадиган жаҳон чемпионлиги баҳсининг соврин жамғармаси маълум қилинди

Синдоров қатнашадиган жаҳон чемпионлиги баҳсининг соврин жамғармаси маълум қилинди

Амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ва ўзбекистонлик даъвогар Жавоҳир Синдоров ўртасидаги жаҳон чемпионлиги баҳсининг ум…
10:35 / 15.09.2026
Суд ишларига аралашган мансабдорлар энди 5 йилгача қамоқ жазоси олиши мумкин

Суд ишларига аралашган мансабдорлар энди 5 йилгача қамоқ жазоси олиши мумкин

Ўзбекистонда суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Тегишли қонун 12-сентабрдан кучга кирди.
17:15 / 14.09.2026
Зўравонликка жавоб бериш тизими такомиллаштирилмоқда.

Зўравонликка жавоб бериш тизими такомиллаштирилмоқда.

Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига жавоб бериш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган янги таш…
08:16 / 16.09.2026
Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026
Саудия Арабистони Макка томон учирилган дронни уриб туширди

Саудия Арабистони Макка томон учирилган дронни уриб туширди

Саудия Арабистони Макка шаҳри томон учирилган ҳусийларга тегишли дронни уриб туширди. Бу ҳақда Reuters Саудия бошчилигидаги …
10:36 / 16.09.2026
Хитойда мамлакатга кириш ва чиқиш қоидалари кучайтирилди

Хитойда мамлакатга кириш ва чиқиш қоидалари кучайтирилди

Хитойда фуқароларнинг мамлакатдан чиқиши ҳамда хорижликларнинг мамлакатга кириши бўйича янги чекловлар жорий этилди. Тегишли…
14:26 / 16.09.2026
Эронда самолёт ҳавода носозлик сабаб фавқулодда қўнди

Эронда самолёт ҳавода носозлик сабаб фавқулодда қўнди

Эронда Сепеҳран Аирлинес авиакомпаниясининг Боэинг 737 самолёти ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай шиналаридан бири ёрилиб, фав…
15:10 / 16.09.2026
Туркияда оила ва болаларни ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли операция бошланди

Туркияда оила ва болаларни ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли операция бошланди

Туркияда « » (Аилем Güvende) операцияси доирасида 162 нафар гумондор, 9 та уюшма ва 13 та компанияга нисбатан ҳуқуқий чорала…
10:44 / 15.09.2026
Тошкентнинг келажаги муҳокама қилинди: янги қурилишлар шаҳар инфратузилмасини зўриқтирмаслиги керак

Тошкентнинг келажаги муҳокама қилинди: янги қурилишлар шаҳар инфратузилмасини зўриқтирмаслиги керак

Тошкентнинг жадал кенгайиши фонида шаҳардаги шаҳарсозлик ва экология масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди. Унда йирик …
10:53 / 15.09.2026
Литва осмонида хавф: НАТО қирувчилари дронни уриб туширди

Литва осмонида хавф: НАТО қирувчилари дронни уриб туширди

15 сентябрь куни НАТО қирувчи самолётлари Литва ҳаво ҳудудига кирган дронни уриб туширди. Бу ҳақда Литва Президенти Гитанас …
11:06 / 15.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!