ПСЖ ҳамда Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЖЧ-2022 финалидан кейин дарвозабон Эми Мартинеснинг хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди.
Аргентина терма жамоаси дарвозабони Франция билан ўйиндан кейин кийим алмаштириш хонасида Мбаппе учун 1 дақиқалик сукут сақлаш кераклигини айтиб мазах қилган, шунингдек, чемпионлик нишонлаш вақтида кипер Мбаппе юз тасвири туширилган қоғирчоқ намойиш қилди.
“Бу менинг муаммоим эмас. Ортиқча нарсаларга энергия сарфлашни истамайман”, деди 24 ёшли футболчи.
Килиан ўтган ЖЧнинг энг яхши тўпурари бўлди ва шу турнирдан сўнг сайёранинг энг қиммат футболчисига айланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!