$
11990.54 UZS
-12.39
₽
146.24 UZS
-0.5
€
13136.84 UZS
-19.57
31° Кечаси 18°

Чемпионлар Лигаси қайтмоқда. Бугун “Реал” Лондонда, “Интер” Мюнхенда меҳмон бўлади

15:11 / 08.04.2025

Бугун, УЭФА Чемпионлар Лигаси чорак финалининг дастлабки учрашувларига старт берилади. 1/4 финалнинг энг марказий баҳси дея эътироф этилаётган ўйинда “Арсенал” ўз уйида “Реал Мадрид”ни қабул қилади.

Микел Артета бошчилигидаги “тўпчилар” сўнгги босқичда ПСВ жамоасини умумий 9-3 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олган эди. Бироқ, жамоа АПЛда жароҳатлар сабаб кўплаб қийинчиликларга дуч келмоқда. Жумладан, муҳим ўйинчилардан Жесус, Стерлинг, Ҳавертз, Габриэл, Калафиори ва Томиясу жароҳатлар туфайли ўйинда иштирок эта олмайди. Шунингдек, баъзи футболчилар кейинги учрашув учун дисквалификация хавфи остида. Шунга қарамасдан “Арсенал” учун муҳим жиҳат бу Букаё Сака жароҳатдан сўнг сафга қайтганидир. Ҳужумчи муҳим ўйинда жамоасига ёрдам беришга тайёр.

Анчелотти шогирдлари 1/8 финалда ҳамшаҳарлари “Атлетико”ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, ушбу босқичга етиб келди. Аммо, жамоа яқинда Ла Лигада “Валенсия”га қарши ўйинда кутилмаган “тарсаки”ни қабул қилиб олди (1:2). “Қаймоқранглилар” учун яхши хабар шундаки, дарвозабон Куртуа жароҳатдан қайтди. Мбаппе ва Рюдигер эса УЭФА томонидан бўлган дисквалификация таҳдидига қарамай, ўйинда иштирок этишлари мумкин. Чоуамени сариқ карточкалари кўпайиб кетганлиги боис биринчи ўйинни ўтказиб юборади.

Тарихийга назар солсак “Реал Мадрид” ҳеч қачон “Арсенал”ни расмий ўйинларда мағлуб эта олмаган.

Жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашувда, 2005/06-йилги Чемпионлар Лигаси доирасида, “Арсенал” икки ўйин натижасига кўра умумий 1-0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Бугун, шунингдек, ЕЧЛ чорак финалидан ўрин олган “Бавария” ва “Интер” жамоалари ўртасидаги баҳс ҳам бўлиб ўтади. Ушбу икки жамоа Еврокубокларда умумий 9 маротаба тўқнаш келган, шундан 5 тасида мезбонлар, 3 тасида миланликлар устун келган ва яна бир ўйин дуранг билан якунланган.

Бугунги учрашувларнинг ҳар иккиси 23:59 да старт олади.

Тайёрлади: Азимжон Шодмонов


Футбол


														
														ОЧЛ-2. «Насаф» суперкамбек билан «Ал-Қувайт»ни мағлуб этди.

ОЧЛ-2. «Насаф» суперкамбек билан «Ал-Қувайт»ни мағлуб этди.

Қаршининг «Насаф» клуби Осиё Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичидаги тўртинчи ўйинини «Ал-Қувайт» (Қувайт) клубига қарши ўтказ…
08:21 / 05.11.2026

														
														“Барса” ўз майдонида “Реал”га мағлуб бўлди

“Барса” ўз майдонида “Реал”га мағлуб бўлди

Тунда Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган “Эл-класико” баҳси бўлиб ўтди. “Барселона” ўз майдонида “Реал Мадрид”ни қабул қилиб,…
09:27 / 26.10.2026

														
														Криштиану Роналду терма жамоадан четлатилди ва жаримага тортилди

Криштиану Роналду терма жамоадан четлатилди ва жаримага тортилди

Португалия футбол федератсияси Криштиану Роналдуни бир ой муддатга миллий терма жамоа сафидаги ўйинлардан четлатди ва унга 2…
10:36 / 20.10.2026

														
														Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

39 ёшли Лионел Месси Аргентина миллий терма жамоасидаги фаолияти давомида уни қўллаб-қувватлаган барча инсонларга миннатдорл…
09:41 / 08.10.2026

														
														Месси Аргентина терма жамоасидаги сўнгги ўйинини ўтказди

Месси Аргентина терма жамоасидаги сўнгги ўйинини ўтказди

7-октябрь куни Лионел Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги сўнгги учрашувини ўтказди. Бенин терма жамоасига қарши баҳсда а…
09:57 / 07.10.2026

														
														Дунё футболида илк бор қора карточка жорий этилди: у ўйинни муддатидан олдин якунлаш учун қўлланади

Дунё футболида илк бор қора карточка жорий этилди: у ўйинни муддатидан олдин якунлаш учун қўлланади

Руминия футбол федерацияси (ФРФ) дунёда биринчи бўлиб қора карточкани жорий этди. Янги чора ёшлар футболи учрашувларида ота-…
12:05 / 12.09.2026

														
														Ўзбекистоннинг Аргентина билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

Ўзбекистоннинг Аргентина билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Аргентина билан ўтказиши режалаштирилган ўртоқлик учрашуви бекор қилинди. Бунга Лионел М…
16:35 / 07.09.2026

														
														Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Аргентина терма жамоасидан кетганини эълон қилган Лионел Мессига журналист Вероника Брунати таъсирли мақола орқали миннатдор…
14:07 / 04.09.2026

														
														Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

“Пахтакор”нинг Осиё Чемпионлар лигаси Элита турнири асосий босқичидаги тақвими маълум бўлди. Унга кўра, Тошкент клуби 2 нояб…
11:47 / 19.08.2026

														
														2026-йилги мундиал ФИФА учун рекорд даромад келтирди

2026-йилги мундиал ФИФА учун рекорд даромад келтирди

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ФИФА тарихидаги энг даромадли турнирга айланди.
12:07 / 21.07.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ўзбек тилидаги 6 миллиардга яқин сўзни ўз ичига олган йирик очиқ матнли маълумотла…
11:29 / 20.11.2026
Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Ўзбекистонда йирик стратегик лойиҳаларни маҳаллий қурилиш материаллари билан таъминлаш бўйича янги вазифалар белгиланди. Хус…
15:26 / 20.11.2026
Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош саноатида хомашёдан тўлиқ фойдаланиш ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича янги талаб…
15:38 / 20.11.2026
Ўзбекистонда турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш доирасида турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноа…
14:39 / 19.11.2026
Маҳалладаги муаммо — катта сиёсат марказида: ЎзЛиДеП Конгрессига қандай таклифлар тайёрланмоқда?

Маҳалладаги муаммо — катта сиёсат марказида: ЎзЛиДеП Конгрессига қандай таклифлар тайёрланмоқда?

Бирор уй мустаҳкам бўлиши учун аввало унинг пойдевори бақувват қурилиши керак. Сиёсий жараёнларда ҳам худди шундай: қуйи бўғ…
15:00 / 23.11.2026
Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш йиғилишида мамлакатда…
14:56 / 19.11.2026
Россиянинг Украинага тунги ҳужумларида 10 дан ортиқ одам жароҳат олди

Россиянинг Украинага тунги ҳужумларида 10 дан ортиқ одам жароҳат олди

Киевни ўққа тутиш натижасида Подолский туманидаги хусусий уй зарар кўрди, икки киши яраланган, деди шаҳар ҳокими Виталий Кли…
15:53 / 21.11.2026
АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

1996 йилда олмос сотувчисини ўлдирганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган Рейналдо Деннеснинг қатл этилиши бир соатда…
14:46 / 20.11.2026
Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

Аммон шаҳридаги “Ал-Ҳусайния” саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига Иордания Подшоҳи Абдулла …
09:49 / 24.11.2026
Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими ошгани сабабли вагон паркини кенгайтириш режалаштирилмоқда. 2026 йил сентабр–октабр…
11:50 / 20.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!