$
11973.44 UZS
9.17
₽
144.53 UZS
0.04
€
13282.14 UZS
-41.27
31° Кечаси 18°

Миср Араб Республикаси илк марта Ўзбекистонга Гепатит C га қарши дори воситаларини юборди

16:05 / 09.09.2022

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институтида Ўзбекистонга Миср Араб Республикасининг беғараз ёрдами – гепатит С вирусига қарши дори воситаларининг қабул қилинишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ихтисослаштирилган марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Сайфутдинов Зайниддин Асамутдинович, Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Амира Фахми хоним, Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқ ва Африка бўлими бошлиғи Исматилла Файзуллаев, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти директори Эркин Мусабаев ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

ЖССТ маълумотига кўра, ҳар йили дунёда 200 миллион киши гепатит C вируси билан касалланмоқда. 2020 йилги маълумотларга кўра, ҳар йили 350 мингдан ортиқ бемор гепатит C асоратлари туфайли вафот этади. Бутунжаҳон гепатит алянсининг 2021 йил июлдаги маълумотларига кўра, гепатит Б ва C вируси сабабли ҳар йили 1,4 миллион одам вафот этади. Бу эса ОИВ/ОИТС ва безгакдан кўпроқ деганидир.

Президентнинг 2022 йил 16 майдаги “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида қуйидагилар аҳоли орасида айрим вирусли инфекцияларни ўз вақтида профилактика ва диагностика қилиш, уларни даволаш бўйича аҳолига кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада такомиллаштириш ва кенгайтиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланган:

— вирусли гепатитларнинг “В” ва “С” турларини эрта аниқлаш учун республиканинг барча ҳудудларида скрининг текширувларини ўтказиш ва касалликни даволаш қамровини ошириш;
— скрининг текширувларида вирусли гепатит “С” тури аниқланган беморларни даволаш жараёнида дори воситалари билан бепул таъминлаш;
— соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида вирусли инфекцияларни аниқлаш учун сарфлов материаллари (реагент ва тест-тўпламлари) билан босқичма-босқич тўлиқ таъминлаш;
— барча даволаш-профилактика муассасалари, санитария-эпидемиология хизмати ҳамда нодавлат тиббиёт ташкилотларида жигар сурункали вирусли касалликларининг ягона электрон реестрини яратиш ва уни юритиш.

Республикамизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан ҳамкорликда оилавий поликлиникаларда бепул скрининг жараёнлари давом этмоқда.

Миср ҳукумати томонидан беғараз ёрдам сифатида юборилган гепатит С вирусига қарши умумий қиймати 302 минг АҚШ долларига тенг 15 минг дона «Софосбувир» ва 15 минг дона «Даклатасвир» (жами 30 минг дона) дорилар Республикамизда скрининг текширувларида вирусли гепатитнинг “С” тури аниқланган беморларга бепул тарқатилади.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх штатида 4 ёшли боланинг жасади маккажўхори даласи яқинидаги сув тўпланган чуқурликдан топилди. Уни…
15:30 / 10.11.2026
Россияда 8 нафар ўзбекистонлик фойдасига 1,5 млн рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Россияда 8 нафар ўзбекистонлик фойдасига 1,5 млн рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Россияда иш ҳақини ололмаган 8 нафар ўзбекистонликнинг меҳнат ҳуқуқлари суд орқали ҳимоя қилинди. Натижада уларнинг фойдасиг…
10:03 / 10.11.2026
Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида наркотик моддалар тарқатган шахслар қўлга олинди

Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида наркотик моддалар тарқатган шахслар қўлга олинди

Ўзбекистоннинг Сирдарё, Навоий, Самарқанд вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 3 …
09:17 / 12.11.2026
Намангандаги боғчада 5 ёшли қиз зўрлангани бўйича суд иши 18 ноябрь куни ёпиқ тарзда бўлиб ўтади

Намангандаги боғчада 5 ёшли қиз зўрлангани бўйича суд иши 18 ноябрь куни ёпиқ тарзда бўлиб ўтади

Суднинг ажримига асосан, мазкур жиноят иши 18 ноябрь куни кўриб чиқиш учун тайинланган бўлиб, жабрланувчи вояга етмаганлиги …
11:02 / 11.11.2026
Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

11 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида уч қаватли турар жой биноси қулаб тушиши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, 17 …
10:14 / 12.11.2026
11 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

11 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:21 / 10.11.2026
Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди. Ҳолат юзасидан жиноя…
15:14 / 10.11.2026
Қаршидаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди

Қаршидаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди

10 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазият…
09:48 / 10.11.2026
Трамп Nvidia раҳбарининг жосусликда гумонланган аёл билан муносабати ҳақида гапирди

Трамп Nvidia раҳбарининг жосусликда гумонланган аёл билан муносабати ҳақида гапирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Nvidia бош директори Женсен Хуангнинг Хитой фойдасига жосуслик қилишда гумонланаётган аёл билан…
10:08 / 10.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!