Жанг Аҳмадалиевнинг IBF камари учун кечади.
Ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини филиппинлик боксчига қарши ўтказиши кутилмоқда.
Ҳалқаро бокс федерасияси - IBF Муроджон Аҳмадалиев ва Марлон Тапалес жангига расман буйруқ берди ва уларга музокаралар учун 25 октябрга қадар муддат белгилади.
Филиппинлик Марлон Тапалес проф рингда 39 та жанг ўтказган ва уларнинг атиги учтасида мағлуб бўлган. Аҳмадалиев эса 11 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жанг ҳамюртимизнинг IBF камари учун бўлиб ўтади.
Аввалроқ, Тапалес Аҳмадалиев билан шу йилнинг ўзидаёқ жанг қилмоқчи эканини билдирган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!