$
11847.16 UZS
52.28
141.44 UZS
2.77
13843.41 UZS
157.81
31° Кечаси 18°

Ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизматини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда

17:27 / 28.01.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 28 январь куни ижтимоий ёрдамларнинг манзиллилигини ошириш, ногиронлиги бўлганларни парваришлашнинг янги тизимига оид тақдимот билан танишди.

Бу ҳақда 13 декабрда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида топшириқ берилган эди. Шунга мувофиқ, жаҳон тажрибаси ва ҳаёт талабини инобатга олган ҳолда, қатор таклифлар ишлаб чиқилди.

Жумладан, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” орқали ижтимоий ёрдамлар “Камбағал оилалар реэстри”га кирган оилаларга кўрсатилиши белгиланмоқда. Бунда маблағларни туман ва шаҳарлардаги аҳоли, ногирон шахслар ва камбағал оилалар сонига мутаносиб равишда тақсимлаш тартиби жорий этилмоқда.

Оиланинг камбағал деб эътироф этилиши унинг аъзоларидан қўшимча ариза ва ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда ижтимоий ёрдамлар кўрсатилишига асос бўлади.

Шу билан бирга, самарасиз ва талаб юқори бўлмаган ижтимоий ёрдамлар мақбуллаштирилиб, 28 турдаги ижтимоий ёрдамнинг ягона рўйхати тасдиқланади. Ижтимоий дафтарлар ҳисобидан ажратиладиган даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали молиялаштириш тартиби жорий этилади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида юридик шахс бўлмаган “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармалари ташкил этилади. Унинг маблағлари ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-амалий ва инфратузилмавий муаммоларини бартараф этиш, соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва спортни ривожлантириш, экология ва атроф- асраш тадбирларига сарфланади.

Давлатимиз раҳбари ногиронлиги бўлган болаларга алоҳида меҳр-эътибор кўрсатиш хайрли эканини айтган эди.

Шу боис 3-18 ёшдаги ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизматини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда. Унга болалар ота-оналар билан тузилган ижтимоий шартнома ҳамда Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси асосида қабул қилинади.

Жорий йил якунига қадар бу хизматлар билан 2 мингга яқин оғир ногиронлиги бўлган болаларни қамраб олиш режалаштирилмоқда. Бу уларнинг оналари учун ишлаш ва таълим олиш каби имкониятлар яратиб, оила фаровонлигига хизмат қилади.

“Болалар саломатлиги” ахборот тизими ишга туширилиб, ҳар бир фарзандга қўйилган ташхис таҳлил қилиб борилади. Уларга тиббий, реабилитация, таълим, ижтимоий хизматлар комплекс равишда кўрсатилади.

Бундай муассасаларга ҳар бир бола учун субсидия ва харидлар учун имтиёзли кредитлар ажратилади. Ота-оналарнинг кундузги парвариш хизматидан фойдалангани учун ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларидан солиқ олинмайди.

Тақдимотда оилаларни камбағалликдан чиқаришга кўмаклашиш тадбирлари ҳақида ҳам ахборот берилди.

Бу жараён “етти имконият ва масъулият” тамойили асосида ташкил қилинган. Оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, даромади ва мулкни баҳолайдиган “Камбағал оилалар реэстри” ахборот тизими ишга туширилган.

Шу асосида, 48 минг фуқаро ишга жойлаштирилди, 10 мингдан зиёди касбга ўқитилди, 14 минг нафарига кредит ва субсидиялар ажратилди. 140 минг оилага шифокорлар бириктирилди, 38 минг фуқарога ижтимоий хизматлар кўрсатилди. 32 минг бола боғчага жойлаштирилиб, қарийб 7 минг ёшлар кириш имтиҳонига тайёрлаш учун университетларга бириктирилди.

Давлат раҳбари таклифларни маъқуллаб, камбағаллик реэстрини оилаларнинг меҳнатга лаёқатига қараб табақалаштириш, меҳнатга лаёқатли бўлмаганларни давлат ижтимоий ҳимоясига олиш, уларни ижтимоийлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

 

 



														
														Қозоғистондаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистондаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

ФВВ Қозоғистон Республикасининг Қизилорда вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
18:00 / 22.08.2026

														
														Паркентда «Узум сайли» халқаро фестивали давом этмоқда

Паркентда «Узум сайли» халқаро фестивали давом этмоқда

Паркент туманида анъанавий «Узум сайли» халқаро фестивали қизғин ва кўтаринки руҳда давом этмоқда.
12:47 / 22.08.2026

														
														Қозоғистонда хавфли касаллик: ўзбекистонликлар ҳам касалланган

Қозоғистонда хавфли касаллик: ўзбекистонликлар ҳам касалланган

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида йил бошидан буён саккиз кишида Конго-Қрим геморрагик иситмаси аниқланган. Улар орасида Ўз…
12:03 / 22.08.2026

														
														Қашқадарёда ИИБ ходими фуқарони қийноққа солиб, калтаклагани айтилмоқда

Қашқадарёда ИИБ ходими фуқарони қийноққа солиб, калтаклагани айтилмоқда

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида Ички ишлар бўлими ходими маҳаллий фуқарони қийноққа солиб, калтаклагани ҳақида хабар …
12:00 / 22.08.2026

														
														Британияда питон саратондан ноёб усул ёрдамида даволанди

Британияда питон саратондан ноёб усул ёрдамида даволанди

Буюк Британиянинг Кент графлигидаги ҳайвонот боғида ветеринарлар 18 ёшли, беш метр узунликдаги Жоди Фостер лақабли тўрсимон …
11:53 / 22.08.2026

														
														Паркентдаги «Узум сайли»: фестивалга қанча маблағ ажратилди?

Паркентдаги «Узум сайли»: фестивалга қанча маблағ ажратилди?

Паркент туманида анъанавий «Узум сайли» фестивали ўтказилмоқда. Тадбирни ташкил этиш учун маҳаллий бюджетдан 2 миллиард 453 …
11:46 / 22.08.2026

														
														Чинозда кўп қаватли уйнинг том қисми ёниб кетд

Чинозда кўп қаватли уйнинг том қисми ёниб кетд

Бугун, 22 август куни соат 08:17 да Тошкент вилояти Чиноз тумани «Бунёдкор» МФЙ, Ш. Рашидов кўчасида жойлашган кўп қаватли
11:40 / 22.08.2026

														
														FIFA Аргентина терма жамоаси футболчиларини жазолади

FIFA Аргентина терма жамоаси футболчиларини жазолади

FIFA Интизом қўмитаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалидан сўнг Аргентина терма жамоасининг уч нафар футболчисига нисбатан …
11:36 / 22.08.2026

														
														Сурхондарёда 3 кг дан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинди

Сурхондарёда 3 кг дан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинди

«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқ…
11:21 / 22.08.2026

														
														Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев мамлакатимизга давлат ташрифи арафасида катта интервью берди

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев мамлакатимизга давлат ташрифи арафасида катта интервью берди

Президент Илҳом Алиев: "Қардош Ўзбекистонга ҳар сафар келганимда, айниқса сўнгги йилларда мамлакатнинг барча соҳаларда жадал…
22:19 / 21.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Қурилиш асбоблари ичидан синтетик наркотик моддалар аниқланди

Қурилиш асбоблари ичидан синтетик наркотик моддалар аниқланди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимла…
16:08 / 19.08.2026
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев мамлакатимизга давлат ташрифи арафасида катта интервью берди

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев мамлакатимизга давлат ташрифи арафасида катта интервью берди

Президент Илҳом Алиев: "Қардош Ўзбекистонга ҳар сафар келганимда, айниқса сўнгги йилларда мамлакатнинг барча соҳаларда жадал…
22:19 / 21.08.2026
Паркентдаги «Узум сайли»: фестивалга қанча маблағ ажратилди?

Паркентдаги «Узум сайли»: фестивалга қанча маблағ ажратилди?

Паркент туманида анъанавий «Узум сайли» фестивали ўтказилмоқда. Тадбирни ташкил этиш учун маҳаллий бюджетдан 2 миллиард 453 …
11:46 / 22.08.2026
Чинозда кўп қаватли уйнинг том қисми ёниб кетд

Чинозда кўп қаватли уйнинг том қисми ёниб кетд

Бугун, 22 август куни соат 08:17 да Тошкент вилояти Чиноз тумани «Бунёдкор» МФЙ, Ш. Рашидов кўчасида жойлашган кўп қаватли
11:40 / 22.08.2026
19 август кунги об-ҳаво маълумоти

19 август кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-…
17:19 / 18.08.2026
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқд…
09:14 / 18.08.2026
Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонларга тош отган эркак жаримага тортилди

Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонларга тош отган эркак жаримага тортилди

Тошкент ҳайвонот боғида шер ва жайраларга тош отган эркак 2 миллион 884 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда ҳайво…
16:18 / 19.08.2026
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан асосий фикрлар

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан асосий фикрлар

➖ Беш йилда бизнесга тўсиқ бўлган минглаб масалаларга ечим берди, бу борада 84 та Қонун, 861 та фармон ва қарор қабул қилинд…
14:51 / 18.08.2026
Таркибида психофаол ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган маҳсулотлар фош этилди

Таркибида психофаол ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган маҳсулотлар фош этилди

Тошкент халқаро аэропортида каннабис мойи ва психофаол қўзиқоринлар аниқланди
09:40 / 19.08.2026
Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини чақиртирди

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини чақиртирди

“Россия Федерациясининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Михаил Эвдокимов Ташқи ишлар вазирлигига чақ…
17:31 / 18.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!