9 октябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади. Республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳарорат +22…+32°C, кечаси эса +8…+17°C бўлиши прогноз қилинмоқда.
Энг иссиқ об-ҳаво Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилади. Бу ҳудудларда ҳаво ҳарорати кундузи +27…+32°C, кечаси эса +10…+15°C атрофида бўлади.
Республика бўйича шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Бу ҳудудларда ҳарорат кечаси +5…+10°C, кундузи +13…+18°C бўлиши кутилмоқда.
Прогноз Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маълумотларига асосланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!