Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Бош мураббий Равшан Ҳайдаров мусобақада иштирок этадиган 23 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди. Таркибдан Белгиянинг “Антверпен” клубида фаолият юритаётган Муҳаммадали Ўринбоев ҳам ўрин олган.
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларининг гуруҳ босқичида Филиппин, Қувайт ва Ветнам терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Ўзбекистонлик футболчилар мусобақадаги илк учрашувини 15-сентабр куни Филиппинга қарши ўтказади.
Маълумот учун, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2023 йилда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган XIX Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!