«Бугун «Аl Jazeera Media Week» халқаро медиа ҳафталигининг ёпилиш маросимида иштирок этдим. Журналистлар, медиа мутахассислари ва иқтидорли ёшларимизни ўқув дастурини муваффақиятли якунлагани билан самимий табрикладим.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган изчил саъй-ҳаракатлари туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар тобора мустаҳкамланмоқда. «Ал Jazeera» медиа институти ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу ҳафталик олий даражада эришилган келишувлар ижросига қаратилган лойиҳалардан бири бўлди.
Ҳафталик давомида иштирокчилар мобил журналистика, сунъий интеллект, рақамли медиа ва визуал контент тайёрлаш бўйича билим ва кўникмаларини бойитди. Олинган тажрибани кундалик фаолиятга татбиқ этиш, янги ғояларни сифатли медиа маҳсулотларга айлантириш муҳимлигини таъкидладим. Бу Президентимиз раҳбарлигида миллий медиамизни ривожлантириш, журналистларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишларга ҳамоҳангдир.
Тадбирда ўқув дастурини муваффақиятли якунлаган иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Институт директори доктор Иман Ал Амирий хонимга, тренер ва экспертларга ҳамкорлиги ҳамда билим ва тажрибаларини баҳам кўргани учун миннатдорлик билдирамиз. Барча иштирокчиларга ижодий илҳом, касбий ютуқлар ва янги марралар тилаймиз», – дейилади Президент матбуот котиби хабарида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!