Наманган вилояти Учқўрғон туманида вояга етмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
12-сентабр куни гумонланувчи К.М. процессуал тартибда ушланган ва суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда дастлабки тергов давом этмоқда. Жабрланувчи бола ва унинг оиласига психологик, тиббий, ижтимоий ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.
Болалар омбудсмани ҳам иш бўйича боланинг қонуний манфаатлари таъминланишини кузатиб бормоқда.
Мутасадди ташкилотлар ҳолат юзасидан фақат расман тасдиқланган маълумотларга таянишни, боланинг шаъни ва қадр-қимматига зарар етказиши мумкин бўлган тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликни сўрамоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!