Ўзбекистонда демографик барқарорлик масалаларига бағишланган тадбир БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) билан ҳамкорликда ўтказилди.
Тадбирда мамлакатнинг ёш аҳолиси салоҳиятидан самарали фойдаланиш, аҳоли, айниқса, аёллар ва болаларнинг саломатлиги, таълими ҳамда хавфсизлигига инвеститсия киритиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, демографик прогнозлаш тизимини йўлга қўйиш ҳамда «Демографик дивиденд – 2050» стратегиясини ишлаб чиқиш режалаштирилаётгани маълум қилинди.
Таъкидланишича, мамлакат келажаги нафақат аҳоли сони, балки аҳолининг қандай имкониятларга эга бўлиши билан ҳам белгиланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!