Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида ижтимоий тармоқларда Муҳаммадали исмли боланинг самимий мурожаати ва Ватанга бўлган меҳри акс этган видеоси кўпчиликнинг эътиборини тортган эди.
Президентимиз боланинг мурожаатини кўриб, унинг самимий тилакларидан мамнун бўлганини билдирган ҳамда Муҳаммадалига миннатдорлик мактубини йўллаган.
Бугун ушбу мактуб ҳамда Президент совғалари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида тантанали равишда топширилди.
Тадбирда Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Ўринбаев Президентимизнинг самимий мактубини ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, Муҳаммадалига, унинг ота-онаси ва тарбияланаётган мактабгача таълим ташкилотига Президент совғалари топширилди. Болакайнинг тарбиячиси Гулбаҳор Сапаровага эса Жўқорғи Кенгес Президиуми қарори билан «Ватан фидойиси» кўкрак нишони берилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!