Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Наманганда беш ёшли қизалоқ билан боғлиқ фожиа юзасидан кўрилаётган чоралар ҳақида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, воқеа содир бўлган илк кунлардан бошлаб агентлик мутахассислари ва психологлари қизалоқ ҳамда унинг онаси билан ишламоқда. Оилага барча зарур ёрдам ва кўмак кўрсатилмоқда.
Маълум қилинишича, оила бошқа шаҳарга кўчирилади. Уларга уй-жой берилиб, зарур реабилитация ва тўлиқ ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, қизалоқнинг онасига ўқиш ва ишга жойлашишида кўмаклашилади.
Зарур бўлса, оилага фамилиясини ўзгартиришда ҳам ёрдам берилади. Асосий мақсад — қизалоқ ва унинг яқинлари хавфсиз шароитда янги ҳаёт бошлаши учун зарур имкониятларни яратиш.
Шаҳноза Мирзиёеванинг қайд этишича, Президент Администрацияси мазкур масалани алоҳида назоратга олган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!