“Ўзенергоинспексия” томонидан жорий йилнинг февраль ойида ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 301 та ҳолат аниқланди.
Унга кўра, 12,8 млн кВт/соат электр энергияси (32,2 млрд сўм) ва 15,8 млн метр куб табиий газ (42,6 млрд сўм) талон-торож қилиниши натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра жами 74,8 миллиард сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 550 та маъмурий иш расмийлаштирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!