$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқини бузаётган сайтларнинг реестри юритилади

15:24 / 29.04.2022

Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқини бузаётган сайтларнинг реестри юритилади. “Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Давлат божхона қўмитаси Интеллектуал мулк обектларининг божхона реестрига (Реестр) киритилган товар белгилари бўйича қонунчилик талаблари бузилиши ҳақида хабар беради.

Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш ва соҳадаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этилиши Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилади.

Таъкидланишича, 2022 йил 1 августдан қуйидаги текшириш ва ўрганишлар Адлия вазирлигининг “Саноат мулки муҳофазаси портали”дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади:

  • сертификациялаш органлари томонидан сертификатлаштириш жараёнидаги қўлланилган ном, қадоқлар ва бошқа реквизитларда интеллектуал мулк обектларига бўлган ҳуқуқларни ўрганиш ва текшириш;
  • Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан дорилар, тиббий буюмларни рўйхатидан ўтказишда интеллектуал мулк обектларига бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини текшириш.
  • Қарорга кўра, 2022 йил 1 июнгача сертификациялаш билан шуғулланувчи барча органлар “Саноат мулки муҳофазаси портали”га бепул уланиши мумкин. 

Қайд этилишича, 2022 йил 1 сентябрдан “Ягона дарча” божхона тизими орқали интеллектуал мулк обектларини Реестрга киритиш тўғрисидаги аризаларни электрон юбориш ва ариза ҳолатини онлайн кузатиб бориш ҳамда натижаси бўйича аризачиларни хабардор қилиш тартиби йўлга қўйилади.

Маълум қилинишича, 2023 йил 1 январгача интеллектуал мулк обектларининг ауцион савдосини ўтказадиган “Интеллектуал мулк – барча учун” махсус интернет-ауцион савдо платформаси ишлаб чиқилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 октябргача Интернетда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузган веб-сайтлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи “Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонунбузилишлар реестри” ахборот тизими ишга туширилади.

Қарор билан 2022–2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.


Бу ҳам қизиқ

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Фарғона ва Андижон вилоятларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 900 АҚШ до…
10:12 / 12.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!