Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида фуқаро иссиқ сув сепилиши оқибатида куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ижтимоий тармоқларда мазкур аёл бир неча ой давомида тазйиқ ва зўравонликка учрагани, жумладан, унитаз сувини ичишга ҳамда суваракка қарши заҳар ейишга мажбурлангани ҳақида хабарлар тарқалган. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, воқеа 6-сентабр куни Шароф Рашидов тумани Қаҳрамон маҳалласида содир бўлган. Ф.М. исмли фуқаро иссиқ сув сепилиши оқибатида турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалига олиб борилган.
Тиббий хулосага кўра, аёлнинг чап қўл елка соҳаси, чап оёқ сон соҳаси, ўнг оёқ тизза бўғими ва қориннинг қовуқ соҳаси 6–8 фоиз миқдорида 2–3А даражали куйган.
Ҳодиса юзасидан тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, во
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!