Тошкентнинг жадал кенгайиши фонида шаҳардаги шаҳарсозлик ва экология масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди. Унда йирик меъморий лойиҳалар ташаббускорлари, мустақил мутахассислар, урбанистлар, ихтисослашган ижодий студиялар ҳамда олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.
Учрашувда пойтахт инфратузилмасига тушаётган юклама, муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий объектларнинг имкониятлари, шунингдек, электр ва сув таъминоти билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, янги қурилишлар шаҳар ривожига хизмат қилиши, мавжуд ҳудудий тизимларда номутаносиблик юзага келтирмаслиги ва инфратузилмага ортиқча юклама туширмаслиги керак.
Шунингдек, Тошкентни аҳолиси ва шаҳар меҳмонлари учун янада қулай, кўркам, озода ва хавфсиз масканга айлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошираётган бизнес вакилларини қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилди.
Қайд этилишича, бундай ёндашув « » сиёсатининг устувор йўналишларига мос келади. Бизнес ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш эса давлат раҳбари томонидан белгиланган вазифалардан бири сифатида кўрсатилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!