Бугун, Ўзбекистон бўйлаб бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Аксарият ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат республиканинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Кундузги ҳаво ҳарорати +27…+37 даража, кечаси эса +10…+18 даража атрофида бўлади.
Энг иссиқ об-ҳаво Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилиб, ҳарорат +37 даражагача кўтарилади.
Республика бўйлаб шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.
Тоғли ҳудудларда кечаси ҳаво ҳарорати +10…+15 даража, кундузи эса +22…+27 даража бўлиши кутилмоқда.
Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан тақдим этилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!