Бугун, 25 февраль куни соат 14:47 да Фарғона вилояти ФВБга “112” тизими орқали Қўқон шаҳар “Бўстон” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида чақнаш содир бўлиб, унинг оқибатида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга асосан, қутқарув бўлинмалари айтилган манзилга етиб боришган ҳамда ёнғин тезкорлик билан бартараф этилган.
“Вазият тўлиқ Фарғона вилояти ФВБ назоратида”, – дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотга кўра тан-жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Ҳозирда ФВВ қутқарувчилари томонидан ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!