$
11839.59 UZS
6.22
140.42 UZS
0.63
13569.35 UZS
-8.26
31° Кечаси 18°

“Қора пантера”дан “Аватар”гача: барча даврларнинг ўнта энг кассабоп фильми

14:26 / 25.07.2022

Бир неча кун аввал “Marvel” компанияси “Қора пантера: Абадий Ваканда” фильмининг дебют трейлерини эълон қилди. Видео Сан-Диегодаги “Comic con 2022” фестивали доирасида намойиш этилди. Ушбу фильм нафақат компания балки дунёнинг энг кўп даромадли фильмларидан бирига айланиши кутилмоқда.

Баъзан томошабин нафақат филмни, балки миллионлаб томошабинлар томонидан тан олинган ва воқеаларга бой картина томоша қилишни истайди. “Paste” журнали рейтингига асосланиб дунё киноси тарихида энг кўп даромад келтирган 10 та фильм рўйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

“Қора пантера”

Касса: 1,34 миллиард доллар
Чиқарилган йили: 2018 йил

Ваканда қироллиги ва унинг юқори ривожланиш даражаси кам одамга маълум, аммо бу давлатнинг чинакам ривожланишига тўсқинлик қилмайди. Мамлакат муваффақиятининг сири металл вибраниумдир. Душманлар ҳеч нарсада тўхтамасдан Ваканда бойликларига эришмоқчи бўлади. Босқинчиларнинг барча режалари ҳар доим Қора Пантера исмли қаҳрамон томонидан йўқ қилинади. Аммо ёвузлардан бири ҳали ҳам Ваканда сирларини ўрганишда давом этади

“Қасоскорлар: Ультрон даври”

Касса: 1,40 миллиард доллар
Чиқарилган йили: 2015 йил

Яна бир бор коинот таҳдид остида. Исёнкор сунъий интеллект Ультрон одамларни йўқ қилиш билан таҳдид қилмоқда. Фақатгина Қасоскорлар даҳшатли сценарийни тўхтатиб, ёвузлик томонига ўтиб кетган суперкомпьютерга қарши курашишлари мумкин. Аммо суперқаҳрамонлар ҳар бирининг қўрқувини енгиб, жамоадаги ички қарама-қаршиликларга дош бера олиши керак бўлади?

“Музюрак 2”

Касса: 1,45 миллиард доллар
Чиқарилган йили: 2019 йил

Эльзанинг саргузаштлари тугагандек кўринади ва у Аренделледа тинчликда яшаши, мамлакатни бошқариши ва оилавий фаровонликдан баҳраманд бўлиши мумкин. Аммо тўсатдан қиз ёрдам сўраган сирли овозни эшита бошлайди. Эльза синглиси Анна ва дўстлари Кристоф, Олаф, Свен билан бирга яна саёҳатга боради. Хавф ва тўсиқлар жамоага янада кучлироқ бирлашишга ва қадимги афсоналарда яширинган нарсалар ҳақида кўп нарсаларни ўрганишга имкон беради.

“Қирол шер”

Касса: 1,65 миллиард доллар
Чиқарилган йили: 2019 йил

Арслон боласи Симбанинг ҳикояси ҳалигача болаларни ҳам, катталарни ҳам бефарқ қолдирмайди. Мультфильм янгиланган версиясининг ҳайратланарли реализми Симбани янада эмпатик кўринишга келтиради. Томошабинлар Африка саванналари дунёсига саёҳат қилиши, Скарнинг хиёнаткорлигидан нафратланиши, Пумба ва Тимоннинг ғайриоддий ҳаракатларига кулишлари, шунингдек Симба ва Наланинг севги ҳикоясини томоша қилишлари мумкин.

“Юра даври дунёси”

Касса: 1,67 миллиард доллар
Чиқарилган йили: 2015 йил

Пул топиш истаги бир гуруҳ олимлар ва тадбиркорларни динозаврлар яшайдиган қўриқхона яратишга ундади. Агар парк эгалари лойиҳага қизиқиш уйғотиш мақсадида янги динозаврни яратмасалар, ҳаммаси яхши бўларди. Оролнинг бу аҳолиси ноёб тажовузкорлик ва шафқатсизлиги билан ажралиб туради.

“Қасоскорлар: чегарасиз уруш”

Касса: 2,05 миллиард доллар
Чиқарилган йили: 2018 йил

Танос коинотдаги энг қудратли мавжудотга айланади. Бунда унга чексизлик тоши ёрдам беради. Унинг кейинги мақсади бутун дунё тақдирини бошқаришга имкон берадиган қолган тошларни қўлга киритишдан иборат. Таносни тўхтатиш учун Қасоскорлар бирлашиши ва коинотдаги кучлар мувозанатини тиклаш учун бор кучини сарфлаши керак бўлади.

“Юлдузлар жанги: кучнинг уйғониши”

Касса: 2,06 миллиард доллар
Чиқарилган йили: 2015 йил

Империя ниҳоят мавжуд бўлишни тўхтатганга ўхшарди, лекин унинг ўрнига биринчи тартиб пайдо бўлади. Бу шуни англатадики, Леиа Органа ўз вазифасига қайтади ва зулмат кучлари билан курашишга мажбур бўлади. Бундан ташқари, Леиа йўқолган Льюк Скайуолкерни қидиради.

Финн, Чьюбаccа, Хан Соло ва Рей биринчи тартибга қарши курашга қўшилишади. По уларга тўсатдан ёрдамга келади ва жанг пайтида “R2-D2” дроиди уйғонади, бу эса Льюкни топишга умид беради.

“Титаник”

Касса: 2,21 миллиард доллар
Чиқарилган йили: 1997 йил

Аристократ Роза ва камбағал рассом Жекнинг севги ҳикояси, бу Титаникнинг қисқа саёҳати фонида содир бўлади. Томошабинлар ёшларнинг бир-бирларини қандай билишлари ва келиб чиқиш фарқи уларнинг ҳис-туйғуларига тўсқинлик қилмаслигини тушунишади.

“Қасоскорлар: финал”

Касса: 2,80 миллиард доллар
Чиқарилган йили: 2019 йил

Таноснинг дунё учун нархи жуда баланд бўлиб чиқди: кўп одамлар ҳалок бўлди, баъзи қасоскорлар вафот этди, бошқалари кучсиз ва жанг қилишга тайёр эмас эди, кимдир ҳатто ўзларининг қаҳрамонлик ўтмишини унутишга ҳаракат қилади. Аммо Скотт Лангнинг (Чумоли одам) квант оламидан қайтиши дунёга умид бахш этади. Қасоскорлар бирлашиб, вақтни орқага қайтаришади.

“Аватар”

Касса: 2,85 миллиард доллар
Чиқарилган йили: 2009 йил

Айни пайтда “Аватар” энг кўп даромад келтирган фильмдир. Бу картинада ҳатто ноёб махсус эффектлар ҳам мавжуд эмас. Кўплаб томошабинлар ажойиб сайёра Пандора ва унинг аҳолиси ҳақидаги ҳикояга кўпроқ эътибор қаратишади. Масалан аҳолиси ҳаддан ташқари кўп ва ресурслардан маҳрум Ер сайёраси вакилларининг оқилона ва чинакам онгли Пандора гуманоидлари билан боғлиқлиги, табиат билан ҳайратланарли бирликда яшаши ва асосий мақсади ноёб минерал анобтаниумни олишдан иборат экани ғоят таъсирли ва аниқ тасвирланган.

Аслида ногиронлар аравачасида юрадиган собиқ пиёда аскар Жейк Сулли кейинчалик Пандора қаҳрамонига айланади ҳамда сайёра ва унинг аҳолиси тақдирини ўзгартиради?

Айтганча, “Титаник” ва “Аватар” фильмлари режиссёри Жеймс Кэмерон ҳисобланади. Шунингдек жорий йилда “Аватар: Сув йўли” ва 2008 йилга қадар яна 3 та фасл суратга олиниши маълум бўлиб улгурган.



														
														Туркиялик актриса Эрчел гиёҳванд моддалар истеъмол қилмаганини айтди

Туркиялик актриса Эрчел гиёҳванд моддалар истеъмол қилмаганини айтди

Актриса 27 март куни Истанбул аэропортида қўлга олинган эди.
17:47 / 28.03.2026

														
														HBO “Гарри Поттер” франшизасини янгича талқинда суратга олади

HBO “Гарри Поттер” франшизасини янгича талқинда суратга олади

Илк фильм намойиши 2027 йилга мўлжалланган
22:13 / 14.07.2025

														
														“Устаси фаранг ўғрилар 3” фильмининг премьера санаси маълум бўлди

“Устаси фаранг ўғрилар 3” фильмининг премьера санаси маълум бўлди

Жаҳон премьераси кузга режалаштирилган.
12:23 / 05.07.2024

														
														Актёр Ҳю Жекман умрининг қолган қисмини хайрияга бағишламоқчи

Актёр Ҳю Жекман умрининг қолган қисмини хайрияга бағишламоқчи

2023 йилда актёр 27 йил давомида бирга яшаган турмуш ўртоғи Деборра Ли билан ажрашганини маълум қилган эди.
12:01 / 05.07.2024

														
														“Wednesday” сериалининг иккинчи мавсуми Ирландиядаги энг қиммат фильмга айланади

“Wednesday” сериалининг иккинчи мавсуми Ирландиядаги энг қиммат фильмга айланади

Суратга олиш ишлари учун сарф этиладиган маблағ ҳажми маълум қилинмаган.
16:10 / 04.07.2024

														
														“Титаник” актёрлари 24 йил ўтиб қандай кўринишга эга

“Титаник” актёрлари 24 йил ўтиб қандай кўринишга эга

Бугун биз фильмнинг асосий қаҳрамонларини эсламоқчимиз ва актёрлар қанчалик ўзгарганини кўрмоқчимиз.
12:25 / 28.06.2024

														
														Китобидан кўра киноси қизиқ чиққан асарлар

Китобидан кўра киноси қизиқ чиққан асарлар

Шундай филмлар рўйхатини сизга улашамиз.
12:16 / 28.06.2024

														
														“Тансоқчи” фильми юлдузи Билл Коббс 90 ёшида вафот этди

“Тансоқчи” фильми юлдузи Билл Коббс 90 ёшида вафот этди

Актёр яқинда 90 ёшни қаршилаган эди.
12:07 / 28.06.2024

														
														"Шрек 5" 2025 йилда экран юзини кўради

"Шрек 5" 2025 йилда экран юзини кўради

Франшизанинг бешинчи қисми бўйича ишлар эса бир неча ойдан бери давом этмоқда.
14:47 / 27.06.2024

														
														“Бошқотирма” мультфильмининг сериали ишлаб чиқилади

“Бошқотирма” мультфильмининг сериали ишлаб чиқилади

Mультсериал 2025 йилнинг баҳорида Disney+ да намойиш этилади.
16:39 / 26.06.2024

Бу ҳам қизиқ

18 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

18 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезл…
17:15 / 17.09.2026
ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларини синовдан ўтказиш жараёнида бир қатор кутилмаган хатти-ҳаракатлар кузатилганини маълум қи…
10:10 / 18.09.2026
Қорақалпоғистонда қатор йирик лойиҳаларга старт берилди

Қорақалпоғистонда қатор йирик лойиҳаларга старт берилди

Қорақалпоғистонга ташриф доирасида Президент билан биргаликда ҳудуддаги қатор ижтимоий ва иқтисодий обектлар кўздан кечирилд…
12:28 / 19.09.2026
Урганчда пенсияни ошириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди

Урганчда пенсияни ошириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди

Урганч шаҳрида фуқаронинг турмуш ўртоғи пенсиясини ошириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокура…
14:13 / 18.09.2026
Хитойда мамлакатга кириш ва чиқиш қоидалари кучайтирилди

Хитойда мамлакатга кириш ва чиқиш қоидалари кучайтирилди

Хитойда фуқароларнинг мамлакатдан чиқиши ҳамда хорижликларнинг мамлакатга кириши бўйича янги чекловлар жорий этилди. Тегишли…
14:26 / 16.09.2026
Россияда 12 та машина билан тўқнашиб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Россияда 12 та машина билан тўқнашиб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Россиянинг Уфа шаҳрида 12 та автомобил иштирокидаги йирик ЙТҲга сабаб бўлган Ўзбекистон фуқароси 9 йил муддатга озодликдан м…
14:31 / 18.09.2026
Украинада йўловчи автобусига дрон зарбаси берилди: 5 киши ҳалок бўлди

Украинада йўловчи автобусига дрон зарбаси берилди: 5 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Днепропетровск вилояти Никопол туманида йўловчи автобусига дрон орқали зарба берилди. Вилоят ҳарбий маъмурияти м…
14:19 / 16.09.2026
Янги Тошкент халқаро аэропорти сабаб 7 та қабристон кўчирилади

Янги Тошкент халқаро аэропорти сабаб 7 та қабристон кўчирилади

Тошкент вилоятида қурилиши режалаштирилган Янги Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган 7 та қабристон кўчирилади. Бу ҳ…
14:21 / 18.09.2026
17 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

17 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-…
17:17 / 16.09.2026
Болалар хавфсизлиги: Европа ижтимоий тармоқлар учун ёш чегарасини кучайтирмоқда

Болалар хавфсизлиги: Европа ижтимоий тармоқлар учун ёш чегарасини кучайтирмоқда

Европа Комиссияси Президенти Урсула вон дер Леен болаларни ижтимоий тармоқлардаги хавфлардан ҳимоя қилиш бўйича янги ёндашув…
10:51 / 17.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!