$
12927.17 UZS
36.74
155.73 UZS
-0.31
14717.58 UZS
-3.29
31° Кечаси 17°

Қуруқ тери ҳолатини яхшилашнинг 11 усули

21:22 / 30.01.2022

Тери қуруқлиги – кенг тарқалган косметик муаммолардан биридир. Юз териси қуруқлиги ташқи кўринишга зарар етказиш билан бирга кундалик ҳаётда ноқулайликларни келтириб чиқаради, кайфиятга салбий таъсир қилади, кўпинча муаммони ҳал қилишга ёрдам бермайдиган қимматбаҳо косметика воситаларини қайта ва қайта сотиб олишга мажбур этади. Тери қуруқлиги муаммосини ҳал қилиш учун синалган чоралардан фойдаланиш ва умумий ёндашув жуда муҳим.

Сули ёрмаси

Сули ёрмаси ўтмишда ҳам терисининг гўзаллигига бефарқ бўлмаган қиз ва аёллар учун универсал парвариш воситаси ҳисобланган, улар сули ёрмасидан фойдаланиб, юз териси учун ҳар ҳил ниқоблар тайёрлашган. Афсуски, бундай усулларнинг кўпи орадан вақт ўтиб унутилган. Сули ёрмасидан тайёрланган бўтқа – коллоид бирикмаларининг табиий манбаи ҳисобланади. У терини озиқлантиради ва намлантиради, шунингдек муаммоли теридаги қичишишни камайтиради.

Фойдали қўшимчалар

Замонавий ишлаб чиқарувчилар қуруқ терини парвариш қилиш учун кўплаб вариантларни тақдим этишади. Терингиз ҳолати ва моддий имкониятингиздан келиб чиқиб, қуруқ тери парвариши учун мўлжалланган кремлар, спрейлар, тоник, гель ва кўпиклардан бирини сотиб олишингиз мумкин. Бироқ, косметика воситаларини харид қилишда унинг таркибини диққат билан ўқиб чиқиш керак. Маҳсулотнинг тери ҳолатини қанчалик яхшилай олишини воситанинг таркибини ўқиб билиб олса бўлади. Гликол кислотаси – шакарқамиш, баъзи мевалар, мисол учун узум таркибида бўладиган табиий модда. У терини эҳтиёткорлик билан тозалайди, намлантиради ва силлиқлайди. Гликол кислотаси барча тери турларини парвариш қилишга мос келгани сабабли косметологияда жуда машҳур. Косметика воситаси таркибида сут кислотасининг ҳам борлиги унинг яхши натижа беришини англатади. Сут кислотаси терини майинлаштиради ва озиқлантиради.

Кокос ёғи

Кокос ёғи таркибида тери ҳужайралари орасига чуқур сингиб кирувчи табиий ёғ кислоталари мавжуд. Бу терининг табиий намлигини қайта тиклайди, ажинларни йўқотишга ёрдам беради. Кокос ёғини терининг нозик соҳалари учун ҳам қўллаш мумкинлиги унинг қийматини оширади.

Ўртача ҳарорат

Душ қабул қилаётганда сув ҳароратини ошириб юбормаслик – терининг табиий намлигини сақлаб қолишнинг энг оддий усули ҳисобланади. Териси табиатан қуруқ бўлган одамларга иссиқ сувда душ қабул қилиш ҳам, саунага бориш ҳам мумкин эмас.

Овқатланиш тартиби

Озиқ-овқат таркибидаги антиоксидантлар теридаги қуруқлик муаммосини бартараф этиб, саломатликка ижобий таъсир қилади. Юз териси қуруқ бўлган одамларга помидор ва ясмиқдан тайёрланган таомларни кўпроқ ейиш фойдали бўлади. Таркибида Омега-3 кислотаси бўлган маҳсулотлар ҳам қуруқ тери эгалари учун фойдали. Омега-3 ни балиқ ва ёнғоқлар таркибидан топиш мумкин. Терининг чиройли кўринишда бўлиши организмдаги А витамини ва бета-каротин миқдорига ҳам боғлиқ, улар картошка ва сабзи таркибида кўп бўлади. Терининг ички намлигини қайта тикламоқчи бўлсангиз, таркибида Омега-3 ёғи ва Е витамини бўлган авокадони кўпроқ истеъмол қилинг.

Қизиқарли маълумот: Кўпчилик цитрус мевалар ҳам тери саломатлиги ва ташқи кўринишни яхшилашда фойда бериши ҳақида билмайди. Цитрус меваларни тез-тез истеъмол қилиб туриш тери ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Мисол учун, мандарин таркибида қуруқ ва шикастланган терини қайта тиклаш ва даволаш учун зарур бўлган А витамини бор.

Вазелин

Катта ёшли одамлар қуруқ терини парвариш қилишда кўп ҳолларда вазелиндан фойдаланишади. Ушбу восита терининг табиий намлигини қайта тиклаб, қуруқлик натижасида келиб чиққан ёқимсиз ҳолатлар – ёрилишлар, қизариш, қичишиш ва теридан пўст ажралишига қарши курашади. Уни қўллар ва товонлар терисини парвариш қилишда иккиланмай қўллаш мумкин.

Терига зарар бермаслик

Нам терини сочиқ билан артиб қуритишга одатланманг, бу терига зарар етказади. Юз терисини сочиқ билан босиб артиш оқибатида терида қуруқлик пайдо бўлади, баъзида пўст ажралиши ҳам мумкин. Юзни ювгандан кейин уни сочиқ билан енгил босиб артиш ёки шунчаки ўзи қуриб қолишини кутиш керак.

Тўғри намлантириш

Терини намлантириш учун қандай турдаги кремдан фойдаланиш муҳим эмас, муҳими уни қачон ва қандай қўллашни билишдир. Кремни душ қабул қилиб бўлгандан кейин ёки юзни ювгандан сўнг уни артиб, намлик тўлиқ йўқ бўлиб кетгунигача суртишга улгуриш керак.

Бодринг бўлаклари

Янги бодринг бўлакларини қовоқлар устига қўйиш кўзлар ҳамда қовоқлардаги шишларни бартараф этади. Бундан ташқари, ушбу усул кўзлардаги қизариш ва қичишишнинг ҳам олдини олади, кўз атрофидаги соҳада юзага келган қуруқликни бартараф этади.

Махсус чўтка

Тери юзасида вақти-вақти билан ўлик ҳужайралар тўпланиб қолади. Бу табиий жараён. Терининг майин бўлиши, қон айланишининг яхшиланиши ва эпидермис намликни яхшироқ сингдириб олиши учун ўлик ҳужайраларни тозалаб ташлаш керак бўлади. Бунинг учун уқалаш чўткаси билан терининг қуруқ соҳаларини енгил ишқалаш тавсия этилади.

Сутли компресс

Сут таркибида терини озиқлантирувчи ва намлантирувчи моддалар ҳам, қуруқ терини даволашга ёрдам берадиган элементлар ҳам бор. Ундан фойдаланиш усули эса оддий: бунинг учун матодан тайёрланган салфетка сутга ботирилади ва юз териси устига жойлаштирилади. Ниқоб шу ҳолатда 15-20 дақиқага қолдирилади.


Фойдали


														
														Телефонларнинг ҳаётимизга ва руҳиятимизга таъсири

Телефонларнинг ҳаётимизга ва руҳиятимизга таъсири

Мобил телефонлар аллақачон ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланишга улгурган. Кун давомида бу қурилма қўлимизда туради.
15:23 / 23.01.2025

														
														Зумерлар аслида ким?

Зумерлар аслида ким?

Бугунги ахборот даврида кўплаб янгидан-янги атамалар пайдо бўлмоқда ёки эски атамалар ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши нат…
10:31 / 23.11.2024

														
														Темурий малика Гулбаданбегим ким эди?

Темурий малика Гулбаданбегим ким эди?

Темурийлар сулоласи деганда жудаям катта тарих кўз олдимизга келади. Темурийлар сулоласи тарихда иккита муҳим империя – Эрон…
16:54 / 13.11.2024

														
														Одамлар ис газидан нега заҳарланади?

Одамлар ис газидан нега заҳарланади?

ФВВ масъули қандай қилиб ис газидан заҳарланиш юзага келиши ҳамда у нега инсон ўлимига олиб келишини тушунтирди.
11:02 / 09.11.2024

														
														Табиий маҳсулотлар ёрдамида она сутини кўпайтириш мумкин

Табиий маҳсулотлар ёрдамида она сутини кўпайтириш мумкин

Янги оқ узум. Бир кунда икки ҳисса янги оқ узум истеъмол қилиш она сутини кўпайтиради.
15:18 / 02.11.2024

														
														Балиқ ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Балиқ ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Ҳафтасига 2 бўлак балиқ гўшти истеъмол қилганларда ўлим хавфи 3 мартадан 1 мартагача камайиши мумкин.
15:15 / 02.11.2024

														
														Овқатни яхшилаб чайнаб ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Овқатни яхшилаб чайнаб ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Таомни яхши чайнаган, кам чайнаганга нисбатан кам еб-ичади. Чунки таом қувватини камчиликсиз қабул қилган бўлади.
11:33 / 31.10.2024

														
														Бармоқларингизни массаж қилиб туринг, чунки…

Бармоқларингизни массаж қилиб туринг, чунки…

Бош бармоқ массаж қилинганда, мия фаолияти кучаяди ва бош оғриғи енгиллашади;Кўрсаткич бармоқ массаж қилинганда ошқозон-ичак…
11:10 / 28.10.2024

														
														Кундалик ҳаётингизда қанча миқдорда гўшт ейишингиз кераклигини билиб олинг

Кундалик ҳаётингизда қанча миқдорда гўшт ейишингиз кераклигини билиб олинг

Гўшт истеъмол қилишнинг нормаси турли омилларга, жумладан ёш, жисмоний фаоллик даражаси ва умумий соғлиғингизга боғлиқ бўлиш…
10:56 / 28.10.2024

														
														Ибн Сино нон ҳақида нималар деган эди?

Ибн Сино нон ҳақида нималар деган эди?

Нон тузли, яхши оширилган бўлиши, тандирда яхши пиширилиши, бир кечадан кейин ейилиши керак.
17:37 / 27.10.2024

Бу ҳам қизиқ

ФИФА Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳужумчиси  Асилбек Алиевни эътироф этди

ФИФА Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳужумчиси  Асилбек Алиевни эътироф этди

Ташкилот расмий саҳифасида Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Осиё кубогида порлаган 6 нафар футболчи ҳақида мақола чоп этилди.
15:00 / 24.04.2025
26 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

26 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 30-32 даража бўлади.
22:27 / 25.04.2025
Зилзила пайти кучли қўрқувга тушган ўзбекистонлик вафот этди

Зилзила пайти кучли қўрқувга тушган ўзбекистонлик вафот этди

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш бўйича зарур консулл…
21:49 / 24.04.2025
Ҳиндистондаги терактда Покистон айбдорми?

Ҳиндистондаги терактда Покистон айбдорми?

Маълум қилинишича, теракт учун жавобгарликни “Қаршилик фронти” гуруҳи ўз зиммасига олган.
10:40 / 24.04.2025
Теракт натижасида Ҳиндистон барча покистонликларни мамлакатдан ҳайдамоқда

Теракт натижасида Ҳиндистон барча покистонликларни мамлакатдан ҳайдамоқда

Кашмирдаги терактдан сўнг Ҳиндистон ҳукумати Покистоннинг барча фуқароларини мамлакат ҳудудидан чиқариб юборишга қарор қилди…
18:50 / 24.04.2025
Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи эълон қилинди

Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи эълон қилинди

Ўзбекистоннинг 8 та вилоятидаги тоғ ва тоғолди ҳудудларида 25 ва 27−30 апрель кунлари ёмғирлар ёғиши сабаб сел келиши хавфи …
17:19 / 25.04.2025
Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Маданият вазирликлари энг ёпиқ ташкилотлар қаторидан жой олди

Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Маданият вазирликлари энг ёпиқ ташкилотлар қаторидан жой олди

Бу ташкилотлар очиқлик бўйича суст ишлаган ҳисобланиб, уларнинг фаолияти жамоатчилик назоратидан йироқ бўлганини кўрсатади.
12:04 / 25.04.2025
Ўзбекистонда бензин, дизель, газ ва электр энергияси ишлаб чиқариш камайди

Ўзбекистонда бензин, дизель, газ ва электр энергияси ишлаб чиқариш камайди

Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
18:44 / 25.04.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!