“Белгород вилоятида автоҳалокатда икки киши ҳалок бўлди, дастлабки маълумотларга кўра, яна олти киши жароҳат олган”, дея хабар бермоқда ТАСС.
“Автобус ҳайдовчиси ва йўловчиларидан бири воқеа жойида олган жароҳатлар сабаб вафот этди. Тиббий текширувлар учун яна олтита йўловчи шифохонага олиб келинган”, – дейилади хабарда.
Минтақавий Давлат йўл ҳаракати инспекцияси матбуот хизмати маълумотларига кўра, ишчиларни ташийдиган Mercedes-Benz Sprinter автобуси ва юк машинаси иштирокидаги бахтсиз ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 07:15 атрофида Белгород М-4 “Дон” федерал автомобиль йўлининг 153-километрида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса ҳайдовчиларнинг бошқарувни йўқотиши оқибатида юз берган. Натижада автобус дарахтга бориб урилган, юк машинаси эса йўл четига ағдарилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!