Россия Марказий банки Волга федерал округи рамзлари туширилган, 1000 рубль номинал қийматдаги янгиланган купюрани тақдим этган. У бугун, 26 декабрдан расман муомалага киритилган.
Банкнота Нижний Новгород ва Волга федерал округига бағишланган. Олд томонидаги асосий тасвир – Нижний Новгород Кремлининг Николская минораси. Орқа томонида эса Саратов автомобиль кўприги, “Метеор-120Р” сувусти қанотли кемаси ҳамда Қозондаги Деҳқончилик саройи тасвирланган. Аввалги купюра каби янги банкнота ҳам кўкимтир рангда ишланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!