Ўзбекистонда журналистлар ва блогерлар томонидан эълон қилинган материаллар асосида 2026 йилнинг дастлабки беш ойида қиймати 159,4 миллиард сўмлик давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритилган 30 дан ортиқ коррупцияга оид материаллар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилган. Натижада бир қатор ҳолатлар бўйича қонунбузилишлар фош этилган.
Акмал Бурхонов журналист суриштирувлари ҳар доим ҳам айбдорларнинг жазоланишига олиб келмаслигини, бироқ улар коррупцияга оид ҳолатларни очиқлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ва яширишни қийинлаштиришда муҳим роль ўйнашини таъкидлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!