Президент Администратсияси раҳбари Саида Мирзиёева Ню-Ёркда БлаcкРоcк раҳбарияти билан учрашди.
Учрашувда компания президенти Роберт Капито, витсе-раис Томас Донилон, Глобал Инфраструcтуре Партнерс раиси ва бош ижрочи директори Адебаё Огунлеси, шунингдек, БлаcкРоcкънинг молиявий ва стратегик инвесторлар гуруҳи глобал раҳбари ҳамда Яқин Шарқ бўйича раҳбари Чарлз Хатами иштирок этди.
Томонлар 2027-йилда Тошкент халқаро молия марказини ишга тушириш масаласини муҳокама қилди. БлаcкРоcк Марказ консепсияси ва тузилмасини ишлаб чиқишда Ўзбекистонга кўмаклашмоқда.
Шунингдек, АҚШ ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилиб, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг келгуси ўн йилликлардаги ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
«Ўзбекистон йирик, самарали ва сифатли сармоялар учун янги имкониятлар майдонига айланмоқда», — дея ёзди Саида Мирзиёева.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!