Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7-октябрь куни Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат давомида Ўзбекистон–Россия муносабатлари, икки томонлама ҳамкорлик ва халқаро ҳамда минтақавий масалалар муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва муваффақиятлар, Россия халқига эса равнақ тилади. Суҳбатда Путиннинг замонавий Россияни барпо этишдаги тарихий роли ҳамда Ўзбекистон–Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси қайд этилди.
Томонлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик барча йўналишларда изчил ривожланаётганини таъкидлади. Ўзаро савдо ҳажми, саноат, энергетика ва бошқа устувор соҳаларда етакчи корхоналар ўртасидаги кооператсия кўлами ортиб бораётгани қайд этилди.
Фарғона шаҳрида яқинда бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда Ҳудудлар кенгашининг учинчи йиғилиши натижалари ҳам юқори баҳоланди. Шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувлар, жумладан, Ўзбекистонда Россия санъати фестивали ва Москвада ўтказилаётган Ўзбекистон маданияти кунлари ҳақида сўз юритилди.
Мулоқот давомида халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди ҳамда бўлажак тадбирлар режаси муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!